«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 31 2020, 18:34
ЎЗO‘Z

Юк машинаси катта тезликда фоторадарга тушганда, унинг тезлиги қандай аниқланади?

25 сен, 11:50 1 243 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юк машинаси катта тезликда фоторадарга тушганда, унинг тезлиги қандай аниқланади? Ҳозирги кунда транспорт воситалари сони ортиб бораётганлиги сабабли йўл транспорт ҳодисаларининг содир бўлиш хавфи ҳам ошиб бормоқда. Бу ҳолат эса суд автотехника экспертизасини ўтказишга талаб ортишига олиб келмоқда.
Суд автотехника экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича жорий йил 22 сентябрь куни Адлия вазирлигининг "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида “On-line” мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда Адлия вазирлигининг Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ходимлари иштирок этиб, суд автотехника экспертизасини ўтказиш тартиби, ушбу экспертизани ўтказишда хал этиладиган масалалар, халкаро ҳамкорлик ва янги тур экспертизалари ва суд автотехника экспертизасидаги муаммолар бўйича тушунтириш беришди.
Мазкур экспертиза ўтказиш учун асос суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари ҳисобланади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра суд автотехника экспертизаси асосан йўл транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари, ҳайдовчиларнинг амалдаги “Йўл харакати қоидалари” талабларига риоя қилган ёки қилмаганлиги аниқлаш учун ўтказилади. Шунингдек, транспорт воситасининг тормоз излари ва видеотасвирга асосан транспорт воситаларини ҳаракат тезликларини аниқлаш, ҳайдовчиларнинг тормоз бериш ёки айланиб ўтиш йўли билан ҳодисани олдини олиш техник имкониятларини ва транспорт воситаларини техник ҳолатларини аниқлаш учун ҳам суд автотехника экспертизаси тайинланиши айтиб ўтилди.

Мулоқот давомида суд транспорт-изшунослик, транспорт воситаларини техник холатини текшириш ва транспорт бахолаш экспертизаларида транспорт воситалари таъмирланган бўлса тадқиқотлар ўтказиб бўлмаслиги, чунки транспорт воситалари таъмирланиб ЙТҲ механизми хақида маълумот берувчи излар йўқолиши, шунингдек, фотосуратларга асосан экспертиза тадқиқотларини ўтказиб бўлмаслиги, чунки улар тадқиқотлар учун тўлик маълумот ва ўлчамларини бера олмаслиги таъкидланди.

Мулоқотда мутахассислар томонидан фуқаролар учун қизиқ бўлган бир қатор саволларга ҳам жавоб берилди. Жумладан, янги турдаги суд автомобиль йўллар экспертизасини ўтказиш тартиби, транспорт воситаларини тезлиги қандай аниқланиши, транспорт воситаларини баҳолаш экспертизасини ўтказиш, эксперт берган хулосадан норози бўлганда кимга қандай мурожаат қилишлари мумкинлиги ва юк машинасида катта тезликда фоторадарга тушганда уни аниқлаш тартиблари бўйича тушунтириш беришди.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси таҳлиллари қанчалик ишончли? Ўзбекистонда бу каби таҳлилларни ким ўтказади? 09 сен, 22:11
  • Адлия вазирлиги: 11 мингта ер участкалари аукцион савдоларига жойлаштирилди 03 сен, 20:18
  • Абдулла Арипов Сирдарё вилоятидаги тошқин бўлган жойга етиб борди 01 мая, 12:34
  • ДНК экспертизасини ўтказиш нархларини биласизми? 06 мар, 15:57
  • Адлия вазирлиги МДҲ Адлия вазирлари кенгаши йиғилишида илк бор тўлақонли аъзо сифатида иштирок этди 29 ноя, 11:16
  • ДНК таҳлилини ихтиёрий ўтказиш нархи маълум қилинди 21 ноя, 16:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида ҳақиқий жанг бўлиши кутилмоқда 31 окт, 18:13 0
  • Алиев Қорабоғнинг назорат қилинадиган қисмида вақтинчалик маъмурият тузди 31 окт, 17:39 76
  • Фақат арманилар учун қолган Арманистон 31 окт, 17:00 295
  • Стратегик мақсад: таълим-тарбия соҳасини кескин ўзгаришлар кутмоқда 31 окт, 16:27 158
  • Тергов қўмитаси коронавирусдан вафот этган беморларнинг ўлими юзасидан жиноий иш очди 31 окт, 15:53 497
  • Коронавирус энг осон кўпаядиган манба маълум бўлди 31 окт, 15:20 464
  • Никоҳ учун мажбуран ўғирланган 24 ёшли қиз ИИБга мурожаат қилди 31 окт, 14:47 436
  • Андижонлик аёл тўрт эгизакни дунёга келтирди 31 окт, 14:13 358
  • Энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда расмийлаштирилиши мумкин 31 окт, 13:39 174
  • «Ўзбекистондаги 50 йиллик тизим секин-секин йўқ бўлиб кетди» — Шавкат Мирзиёев 31 окт, 13:06 435
  • «Янги Ўзбекистондаги эски Ўзбекистонга ‘ғалаба’ муборак» — Расул Кушербаев UzAuto Motors’нинг судда ютиб чиққанига муносабат билдирди 31 окт, 12:30 821
  • Ҳабиб Нурмагомедов спортни тарк этишининг яна бир сабабини маълум қилди 31 окт, 12:00 833
  • Бўлимлар