«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 31 2020, 19:10
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади

25 сен, 09:23 1 935 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори имзоланди.

Унга кўра, Ўзбекистонда «Ҳудудгазтаъминот» AЖ томонидан табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси амалга оширилади.

Тендер натижаларига мувофиқ «Технопарк» МЧЖ билан электрон газ ҳисоблагичлари ва зарур бўлган ускуналарни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилибди.

«Ҳудудгазтаъминот» AЖ маблағлари эвазига 2020 йил 1 октябрга қадар Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманларида газни ҳисоблагичлар ўрнатилади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган кредит маблағлари эвазига 2021 йил 1 февралга қадар Ўрта Чирчиқ, Чиноз, Юқори Чирчиқ, Янгийўл ва Кармана туманлари ҳамда Тошкент, Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз, Урганч, Қарши, Каттақўрғон, Қўқон, Марғилон шаҳарларида ва бошқа қарздорлик даражаси баланд бўлган ҳудудларда мазкур тизим жорий этилади.

2021 йил 1 августга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳисоблагичларни тўлиқ ўрнатилади.

Лойиҳани 2021 йил 1 августга қадар амалга ошириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 4 йил муддатда қайтариш шарти билан (6 ойлик ЛИБОР+3%) 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити жалб қилинади.

Бундан ташқари, «Ўзсаноатқурилишбанк» 27,5 миллион АҚШ доллари, электрон газ ҳисоблагичларини йиғиш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларини Италиядан харид қилишга йўналтириладиган Италиянинг «SACE» давлат экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида хорижий тижорат банклари кредити жалб қилинади. Лойиҳанинг маҳаллий харажатларини қоплаш учун биринчи ўринда республика жамғармалари ва маҳаллий тижорат банкларининг маблағлари ва заруратга кўра хорижий молиявий ташкилотлар қарз маблағларидан фойдаланилади.

Молия вазирига «Ҳудудгазтаъминот» АЖ кредитлари бўйича ваколатларига давлат кафолатларини бериш ваколати берилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Чирчиқ шаҳри «қизил» ҳудудга айланди 12 июн, 19:40
  • Янгийўлда ҳисобдонлар алмаштирилади 04 июн, 13:50
  • Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди 26 дек, 12:36
  • Ўзбекистон бозорларида нарх-наво қандай? 12 дек, 15:12
  • Замонавий электр ва газ ҳисоблагичлар дастлаб қайси ҳудудларда ўрнатилади? 26 фев, 23:43
  • Ўзбекистон немис ва француз компанияларидан 2 млн. дона ҳисоблагичлар сотиб олади 14 ноя, 09:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳабиб Нурмагомедов: Гэтжига қарши жанг олдидан мени ташвишга солган масъулият юки жуда оғир эди 31 окт, 18:45 1
  • Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида ҳақиқий жанг бўлиши кутилмоқда 31 окт, 18:13 1
  • Алиев Қорабоғнинг назорат қилинадиган қисмида вақтинчалик маъмурият тузди 31 окт, 17:39 77
  • Фақат арманилар учун қолган Арманистон 31 окт, 17:00 296
  • Стратегик мақсад: таълим-тарбия соҳасини кескин ўзгаришлар кутмоқда 31 окт, 16:27 158
  • Тергов қўмитаси коронавирусдан вафот этган беморларнинг ўлими юзасидан жиноий иш очди 31 окт, 15:53 497
  • Коронавирус энг осон кўпаядиган манба маълум бўлди 31 окт, 15:20 464
  • Никоҳ учун мажбуран ўғирланган 24 ёшли қиз ИИБга мурожаат қилди 31 окт, 14:47 436
  • Андижонлик аёл тўрт эгизакни дунёга келтирди 31 окт, 14:13 358
  • Энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда расмийлаштирилиши мумкин 31 окт, 13:39 175
  • «Ўзбекистондаги 50 йиллик тизим секин-секин йўқ бўлиб кетди» — Шавкат Мирзиёев 31 окт, 13:06 435
  • «Янги Ўзбекистондаги эски Ўзбекистонга ‘ғалаба’ муборак» — Расул Кушербаев UzAuto Motors’нинг судда ютиб чиққанига муносабат билдирди 31 окт, 12:30 821
  • Бўлимлар