«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2020, 20:39
ЎЗO‘Z

Путин тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилди

25 сен, 08:11 1 436 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилди Фото: «РИА Новости»
Россия президенти Владимир Путин тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Қайд этилишича, мукофот қўмитасига рус ёзувчиси Сергей Комков ариза юборган.

Meduza’нинг ёзишича, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бундай ташаббусга Кремль қандай муносабатда эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Нобель мукофотига номзод сифатида «умуман турли тоифадаги одамлар» илгари сурилишини айтган. «Ва бу шундай таклиф билан чиқаётганларнинг ташаббуси. Айни ҳолатда эса у сиз тилга олган ёзувчи. Номзодларни кўриб чиқишнинг ўзига хос тартиби мавжуд. Агар қарор қабул қилинса, жуда соз. Қабул қилинмаса ҳам ҳечқиси йўқ. Бундан ортиқ бирор нима дейиш қийин», — деган у журналистларга.

Бундан бир ҳафта аввал, 19 сентябрь куни россиялик олим, Нью-Жерсидаги Ратгерс университети профессори Сергей Ерофеев сиёсатчи Алексей Навальний Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилганини маълум қилганди. Унинг айтишича, ушбу мукофот учун Навальний номзодини «Россия билан шуғулланувчи таниқли университетларнинг бир қатор профессорлар илгари сурган. Ерофеев уларнинг аниқ кимлигини айтмаган, лекин «Дождь» нашрига берган изоҳда унинг номзодини кўрсатганлар орасида «катта одамлар» борлигини қайд этган.

2013 йилда Давлат думаси депутати Иосиф Кобзон ва Халқлар маънавий бирлиги ва ҳамкорлиги халқаро академияси Путинни Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатган. Уларнинг фикрича, Путин ушбу мукофотга «Сурия можаросини ҳал этишдаги фаол иштироки ва АҚШнинг Сурияга бостириб киришининг олдини олишга урингани» учун лойиқдир.

2020 йилдан бошлаб ҳар бир тоифадаги Нобель мукофотининг ҳажми 110 минг долларга оширилиб, 1,1 миллион долларга етган. Номзодлар 5 октябрь куни эълон қилинади. COVID-19 эпидемияси туфайли 2020 йилда мукофотни топшириш анъанавий маросими ўтказилмайди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Мактаб ўқувчиси Нобель мукофотига тавсия этилди 15 мар, 20:48
  • Нобель мукофоти лауреати Жорес Алфёров вафот этди 02 мар, 14:22
  • Трамп ўзини Нобел мукофотига лойиқ деб ҳисобламаслигини айтди 10 мая, 12:53
  • Трамп Нобель мукофоти номзодига айланди 03 фев, 02:20
  • Шоира Анна Ахматова Нобель мукофоти олишга номзод бўлгани маълум қилинди 03 янв, 10:53
  • Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес вафот этди 28 сен, 11:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • Монополияга қарши курашиш қўмитаси судда UzAuto Motors компаниясига ютқазди 30 окт, 19:53 2
  • Коронавирусга қарши вакцина синовларида кимлар кўнгилли сифатида қатнашиши мумкинлиги маълум қилинди 30 окт, 19:20 8
  • Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кутилмоқда 30 окт, 18:50 210
  • 31 октябрь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда? 30 окт, 18:16 292
  • Олимлар бутун дунёда инсонларнинг ўртача тана ҳарорати тушиб кетаётганини маълум қилди 30 окт, 17:44 345
  • АҚШда телефон устаси мижозининг хотинига эри хиёнат қилаётганини айтиб, унинг «кўзларини очиб қўйди» 30 окт, 17:13 601
  • Марғилон дўпписи безакларининг оҳанрабоси нимада? 30 окт, 16:43 148
  • Ўзбекистон 18 млн долларлик гиламлар экспорт қилди 30 окт, 16:11 226
  • Қандай ҳолатларда коронавирусни қайта юқтирганлик ҳақида тахмин қилиш мумкин? 30 окт, 15:39 385
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси: Қуръони каримни таҳқирлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! 30 окт, 15:07 345
  • Ўзбек қовунлари “Euronews” эътирофида 30 окт, 14:33 487
  • Ўзбекистонда сунъий нафас бериш қурилмаси яратилди 30 окт, 14:01 215
  • Бўлимлар