«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:41
ЎЗO‘Z

Маршал Абдурашид Дўстум: «Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги нутқини алоҳида тарихий воқеа деб ҳисоблайман»

25 сен, 00:06 4 337 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маршал Абдурашид Дўстум: «Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги нутқини алоҳида тарихий воқеа деб ҳисоблайман» Фото: AP Photo
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган, ҳозирда Афғонистон вице-президенти маршал Абдурашид Дўстум Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқи борасидаги фикрлари билан бўлишди, деб хабар беради ЎзА.

- "Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқини алоҳида тарихий воқеа деб ҳисоблайман.

Бу нутқда дунёдаги ва минтақадаги муаммолар хусусида Ўзбекистон сиёсий ёндашуви аниқ ва теран ёритиб берилган. Ўзбекистон Президенти ушбу чиқишининг тарихий аҳамияти шундан иборатки, БМТ тарихида илк маротаба мустақил Ўзбекистон раҳбари ўзбек тилида нутқ сўзлади.

Мен бундан шахсан ўзим ўзбек ўғлони ва афғонистонлик ўзбекларнинг раҳбари сифатида фахрланаман. Бу биз учун юксак ифтихордир. Ўзбек тилида сўзланган бу нутқ нафақат 34 миллионлик Ўзбекистон аҳлини, балки дунёдаги кўплаб мамлакатларда яшовчи миллатдошларимизни, хусусан, Афғонистондаги ўзбекларни ҳам чин маънода ғурурлантирди.

Ўзбекистоннинг, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг охирги йилларда олиб бораётган сиёсати ва ислоҳотлари нафақат мамлакат ичидаги оқилона ўзгаришларга, балки Ўзбекистоннинг минтақадаги ва дунёдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этишига хизмат қилмоқда. Ўзбекистон ҳар доим ўзининг тинчликпарварлик сиёсати билан дунё ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлиб келган. 2001 йил охирида Афғонистонда бошланган халқаро терроризмга қарши курашни амалга ошириш ташаббусчиларидан бири ҳам Ўзбекистон эди.

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон ўз йўлида давом этди, қўшни Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, бу мамлакатни минтақавий жараёнларга фаол жалб қилиш учун барча имкониятларни ишга солди. Хусусан, 2018 йил март ойида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ўтказилган олий даражадаги Тошкент конференцияси афғон муаммосини тинчлик йўли билан ҳал қилишга асосий туртки бўлди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида яқинда Қатарнинг Доҳа шаҳрида биринчи марта афғонлараро музокаралар ўтказилди. Ўйлайманки, бу бошланган эзгу иш ўз ижобий натижасини беради.

Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон ҳудудида барпо этиши кутилаётган Сурхон–Пули Хумри электр узатиш тармоғи ҳамда Мозори-Шариф шаҳридан Ҳинд океанига олиб чиқувчи темир йўл лойиҳалари менинг юртимнинг иқтисодий-ижтимоий ривожига улкан ҳисса қўшади. Мазкур ташаббуслар тарихда икки давлатни чамбарчас боғловчи рамзий кўприк сифатида қолишига ишонаман", - дейди Афғонистон миллий исломий ҳаракати асосчиси, Афғонистон ўзбеклари раҳбари Маршал Абдурашид Дўстум.

Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясининг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти сессияда қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашиш масалаларига бағишлашни, Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида БМТ резолюциясини қабул қилишни таклиф этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар