«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 04:38
ЎЗO‘Z

«Ал-Ҳилол» мусобақадан четлатилди. «Пахтакор» ва Азиз Ғаниев жамоаси плей-оффга йўл олди

23 сен, 23:52 1 659 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ал-Ҳилол» мусобақадан четлатилди. «Пахтакор» ва Азиз Ғаниев жамоаси плей-оффга йўл олди Фото: «Пахтакор» ФК
Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасининг Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасида «Шабоб ал-Аҳли»га қарши ўйини бекор қилинди. Бу ҳақда ОФК расмий сайтида маълум қилинди.

Бир қатор футболчиларида коронавирус аниқланган «Ал-Ҳилол» сўнгги турга 11 нафар ўйинга лаёқатли футболчи билан етиб келди. Регламент бўйича қайдномада камида 13 футболчи бўлиши (шулардан камида бир нафари дарвозабон) кераклиги белгиланганди.

Саудияликлар клуби учрашувни 9 ўйинчи бўлиб бошлашини ва икки нафар дарвозабон захира ўриндиғидан жой олишини маълум қилди. Бироқ учрашув комиссари ўйинни бекор қилган.

Маълумот учун, ОФК ишлаб чиққан регламентга кўра, жамоалардан бири коронавирус сабаб ўйинда иштирок эта олмаса, ўша жамоа мусобақадан четлатилади ва унинг барча натижалари бекор қилинади.

Шу тариқа «Ал-Ҳилол»нинг гуруҳ босқичидаги барча натижалари бекор қилинди. «Пахтакор» гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўл олди. Иккинчи ўрин «Шабоб ал-Аҳли»га насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, «Ал-Ҳилол» плей-офф масаласини ҳал қилиб қўйганди. Шота Арвеладзе шогирдлари 1/8 финал босқичда Эроннинг «Истиқлол» жамоасига қарши ўйнайди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • "Пахтакор" жойлашган гуруҳда вазият қандай? "Шерлар" гуруҳдан чиқа оладими? 21 сен, 20:23
  • “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин 20 сен, 09:05
  • ОЧЛ. «Пахтакор» «Ал-Ҳилол» билан дуранг ўйнади, Азиз Ғаниев жамоаси яна ғалаба қозонди 18 сен, 09:47
  • "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал Ҳилол"нинг 5 футболчисида коронавирус аниқланди 12 сен, 22:11
  • Осиё Чемпионлар Лигаси сентябрдан давом эттирилади. «Пахтакор» 10 кун ичида 4 та ўйин ўтказади 10 июл, 00:30
  • "Пахтакор"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими билан танишинг 25 янв, 23:58
  • Сўнгги янгиликлар
  • "UFC 254". Нурмагомедов Гэтжини мағлуб этди 25 окт, 02:05 520
  • Ўзжан Дениз кўнгил қўйган машҳур турк актрисалари (фото) 25 окт, 00:30 553
  • Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда «Женоа» «Интер»га мағлуб бўлди 25 окт, 00:14 640
  • Коронавирусга қайта чалинмаслик учун нималар қилиш керак? 25 окт, 00:05 669
  • Уй-жойга муҳтож Адлия вазирлиги ходимлари ўз уйларига эга бўлдилар 24 окт, 23:40 376
  • Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ҳақида 24 окт, 23:15 322
  • БААда ўзбекистонликларга иш таклиф этилмоқда 24 окт, 22:44 1 739
  • 1 ноябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради? 24 окт, 22:12 1 274
  • Божхоначилар “Камаз” операциясини фош этишди 24 окт, 21:47 619
  • Ла Лига. «Реал» Каталонияда «Барселона»ни таслим этди 24 окт, 21:14 475
  • Нурмагомедов ёки Гэтжи: букмекерлар фаворитни эълон қилишди 24 окт, 20:42 1 478
  • Божхоначилар 150 миллион сўмлик тропикамиднинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди 24 окт, 20:22 295
  • Бўлимлар