«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:25
ЎЗO‘Z

Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берилди

23 сен, 14:00 2 288 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берилди Фото: «Москва» АА
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги М.П. Чумаков номидаги Иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш федерал илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларини ўтказишга рухсат берди. Бу ҳақда марказ маълумотларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу вакцинада юқумли касалликлар келтириб чиқара олмайдиган сусайтирилган ёки йўқ қилинган, яъни инактивацияланган вируслардан фойдаланилади.

Янги вакцина синовлари тез орада бошланади ва Киров, Санкт-Петербург, Новосибирскда ўтказилади. Уларда уч мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этади. Чумаков марказида таъкидланишича, у «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг талабларига мувофиқ амалга оширилади ва тадқиқотларнинг ишончи илмий маълумотлар билан таъминлаш имконини беради».

Эмлашдан сўнг кўнгиллилар касалхонада 16 кун давомида изоляция қилинади, уларнинг аҳволи шифокорлар томонидан назорат қилинади. Марказ бош директори Айдар Ишмуҳаметовнинг сўзларига кўра, тадқиқотни ноябрь ойида якунлаш режалаштирилган.

Айни пайтда Россияда коронавирусга қарши фақат битта вакцина рўйхатдан ўтган — Гамалея номидаги марказнинг «Sputnik V» вакцинаси. У август ойида клиник синовлар тугашидан олдин рўйхатдан ўтказилган. Давлат вирусология ва биотехнология илмий-тадқиқот марказининг иккинчи маҳаллий «Вектор» вакцинаси ҳам синов босқичида.

«Вектор»дан ташқари Россияда иккита чет эл вакцинаси: Хитойнинг Синофарми ва Британия—Швециянинг AstraZeneca компанияси томонидан яратилган вакцина рўйхатдан ўтказишга тайёрланмоқда. АҚШда 9 сентябрь куни AstraZeneca фармацевтика компанияси вакцинанинг учинчи фаза синовларини тўхтатиб қўйган, бунга беморлардан бирида иккиламчи таъсир пайдо бўлгани сабаб бўлганди. Орадан бир неча кун ўтиб синовлар яна давом эттирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 101
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 492
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар