«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 20:36
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Россияда яратилган коронавирусга қарши вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди

21 сен, 23:43 1 070 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Россияда яратилган коронавирусга қарши вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди Фото: «Роспотребнадзор»
Ўзбекистон Россиядаги «Вектор» илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 касаллигига қарши вакцинани рўйхатдан ўтказилгандан сўнг унинг қўшма синовларини ўтказишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда «Роспотребнадзор» томонидан маълум қилинди.

«Роспотребнадзор» томонидан хабар берилишича, мазкур ташкилот вакиллари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан коронавирус тарқалишига қарши кураш, шу жумладан, COVID-19 профилактикаси учун вакцинани ишлаб чиқиш масалалари бўйича видеоконференция ўтказган.

«Томонлар Россия ва Ўзбекистондаги мавжуд эпидемик вазият, ўрнатилган чекловларни бекор қилиш шартлари, шунингдек, ‘Роспотребнадзор’нинг ‘Вектор’ вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган Россиянинг ‘ЭпиВакКорона’ вакцинасини синовдан ўтказиш жараёнини муҳокама қилди. Хусусан, Ўзбекистон томони вакцина рўйхатдан ўтказилгандан сўнг уни ишлатиш бўйича қўшма тадқиқотларда иштирок этиш истагини билдирди», — дейилади «Роспотребнадзор» хабарида.

Аввалроқ Хитойнинг Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical компанияси Ўзбекистонга коронавирус вакцинаси синовларида қатнашишни таклиф этганди. Шунингдек, Ўзбекистонда Россия ёки Хитой вакцинасини харид қилиш масаласи муҳокама қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган ва «Sputnik V» деб ном олган коронавирусга қарши икки компонентли вакцина 11 август куни вақтинчалик рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олди. Вакцина тўлиқ самарадорлик тадқиқотини ўтказиш шарти билан рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳнома 2021 йил 1 январга қадар амал қилади.

Шунингдек, COVID-19’га қарши иккинчи вакцина — «Вектор» ҳам тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Россиянинг «Вектор» давлат илмий маркази томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларида иштирок этган кўнгиллиларда иккиламчи таъсирлар аниқланмаган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Куба соғлиқни сақлаш соҳаси расмийлари COVID-19’га қарши дорилар масаласида музокара ўтказди 19 сен, 11:00
  • Ўзбекистонда Россия ёки Хитой вакцинасини харид қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда 07 сен, 10:39
  • Хитой Ўзбекистонга коронавирус вакцинаси синовларида қатнашишни таклиф этмоқда 03 сен, 18:04
  • Россиянинг иккинчи вакцинаси октябрда тайёр бўлиши мумкин 21 авг, 22:22
  • Ўзбекистон қайси давлатларда яратилган "Сovid-19" вакциналарини ўрганаётгани маълум қилинди 12 авг, 09:00
  • Кореядан келган ўзбекистонлик талабада юқори тана ҳарорати аниқланди 07 мар, 14:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • 28 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 27 окт, 20:23 0
  • "Навбаҳор" 11 ўйинлик ғалабасиз серияга "Бунёдкор" билан ўйинда барҳам берди 27 окт, 19:53 24
  • Hyundai ўзининг энг кичкина электрокарини намойиш этди 27 окт, 19:23 99
  • «Браҳма узуги» Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди 27 окт, 18:52 204
  • Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди 27 окт, 18:18 108
  • Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ишлаб чиқилиши зарурияти нимада эди? 27 окт, 17:43 141
  • Амир Темур ва бошқа темурийларнинг қабрлари очилиши (фото) 27 окт, 17:00 320
  • Савол ҳамон муаллақ: пандемия — кимга аза, кимга маз-за?! 27 окт, 16:16 358
  • Жалақудуқда ота алимент пуллари ўрнига уй совға қилди 27 окт, 15:30 197
  • Коронавирусга чалинган беморлар бизга айтишни истайдиган 8 тавсия 27 окт, 14:30 351
  • Иммунитетни кўтариш қобилиятига эга бўлган 5 та маҳсулот 27 окт, 13:30 507
  • Facebook сайловлар туфайли АҚШда содир бўлиши мумкин бўлган тўқнашувларга тайёрланмоқда 27 окт, 12:43 265
  • Бўлимлар