«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 17:20
ЎЗO‘Z

Рўзиқул Бердиев: “Молиявий муаммоларни эсдан чиқариб майдонга тушяпмиз”

21 сен, 22:13 1 089 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рўзиқул Бердиев: “Молиявий муаммоларни эсдан чиқариб майдонга тушяпмиз” Суперлиганинг 16-тури доирасида ўтказилган “Насаф” ва “Сурхон”(5:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Учинчи голга қадар “Сурхон” жамоасига имконият бермадик. Рақиб сафида тажрибали футболчилар бор эди, уларга имконият бермасликка ҳаракат қилдик. Учинчи голдан кейин озгина бўшашдик. Ўйин давомида устунлик биз томонда бўлди, буни ҳисобда ҳам акс эттирдик. Йигитлар кўрсатмаларимизни бажаришди.

“Навбаҳор” билан ўйинга яхши тайёрланамиз. Бугунги ғалаба руҳий томондан кўтаринкилик бериши тайин. Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндашмоқдамиз. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Жамоалар бизга муносиб қаршилик кўрсатишмоқда. Йигитлардан ҳар бир учрашувга жиддий тайёрланишни талаб қилмоқдамиз.

Марко Станоевичнинг ўйинида мавсум бошига қараганда пасайиш бўлди. Балки чарчоқ аломатидир ёки бошқа сабабданми, билмадим. Лекин тажрибаси катта, ўйинни бошқаришга бизга ёрдам бермоқда. Траорега “Андижон” билан ўйинда имконият бердик. Қанот ярим ҳимоясида ўйнади, лекин биз кутган ўйинни кўрсата олмади. Бугун Шерзод Насруллаев чарчаб қолди, шунинг учун уни қанот ҳимоясида ўйнатдик.

Молиявий муаммолар бор, биз буни ўйлаб майдонга чиқаётганимиз йўқ. Футболчилар вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳомийларимизга ишонамиз, тез орада муаммо ўз ечимини топади деган умиддамиз. Биз ўз ишимизни тўғри бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

Ойбек Бозоров “Андижон” билан ўйинда жароҳат олди Лекин кечаги машғулотларда қатнашди ва ўйнай олишини билдирди. Ўйиндан олдин жароҳати барибир ўз сўзини айтди. “Навбаҳор” билан ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз”, – дейди Рўзиқул Бердиев.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Сурхон"га қарши ўйин режамиз асосида ўтди 29 июл, 08:28
  • Рўзиқул Бердиев: "Насаф" бугун ғалабага ҳақли ўйнамади" 13 апр, 10:00
  • Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик" 02 ноя, 19:07
  • Рўзиқул Бердиев: “Йигитларга кўрсатаётган ўйинлари учун раҳмат айтаман” 23 окт, 23:19
  • Рўзиқул Бердиев “Нефтчи” ниманинг эвазига ғалаба қозонганини айтди 22 сен, 23:13
  • Рўзиқул Бердиев: "Хави келмагани учун биз ҳам Черанни таркибдан чиқариб ташладик" 05 мар, 21:21
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2021 йилда Ўзбекистон коронавирус билан курашиш учун 290 миллион доллар ажратади 20 окт, 16:55 1
  • АҚШда ҳар 10 ходимдан 9 нафари уйда ишлашни афзал кўрмоқда 20 окт, 16:23 1
  • Шипилов: “Металлург”нинг хоҳлаган футболчисидан сўранг, мен умуман вақтни чўзиш борасида кўрсатма бермайман ва бермаганман ҳам" 20 окт, 15:50 57
  • 60 миллион сўмлик товар-моддий бойликларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди 20 окт, 15:20 117
  • “Тойота”даги телефон “олди-сотдиси”га чек қўйилди 20 окт, 14:50 177
  • Ўзбекистонда 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинди 20 окт, 14:14 217
  • Шомуродовнинг А Сериядаги дебюти қандай ўтди? (видео) 20 окт, 13:53 554
  • Садир Жапаров ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш иши бўйича оқланди 20 окт, 13:20 334
  • Бахтиёр Ашурматов: “Сурхон” жамоаси шундай кучли таркиб билан аутсайдерлар қаторида бўлиши кутилмаган холат деб ўйлайман” 20 окт, 12:45 234
  • Мутахассис коронавирусга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш йўллари ҳақида маълум қилди 20 окт, 12:10 556
  • Гиёҳвандлик умр заволи 20 окт, 11:35 248
  • Подагра: буйракни ишдан чиқарувчи бўғимлар касаллиги ҳақида нималарни билиш керак? 20 окт, 11:00 357
  • Бўлимлар