«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2020, 20:59
ЎЗO‘Z

UzAuto Motors 10 фоизгача акцияларини IPO ўтказиш йўли билан сотмоқчи

21 сен, 20:50 1 772 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UzAuto Motors 10 фоизгача акцияларини IPO ўтказиш йўли билан сотмоқчи Фото: Аскар Якубов
“UzAuto Motors” АЖ устав капиталининг 10 фоизигача бўлган миқдорда жамият акцияларини бирламчи оммавий таклиф (IPO) йўли билан жойлаштиришни ташкил этиш юзасидан шартнома тузиш бўйича танлов эълон қилди.

Танлов иштирокчилари сифатида қуйидаги талабларга жавоб берувчи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ёки Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари қатнашишлари мумкин:
- қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида фаолиятни амалга ошириш ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга бўлган;
- танлов иштирокчиси тугатилиш ва/ёки банкротлик жараёнида ҳамда тўлов қобилиятини йўқотган бўлиши мумкин эмас;
- танлов иштирокчиси шартнома бажарилиши учун зарур бўлган барча турдаги ресурслар, ваколатларга, тажрибага, малакага эга бўлиши шарт;
- танлов иштирокчиси бошқа инвестиция воситачилари билан биргаликда обуна компаниясини ташкил этишда иштирок этиш ва акцияларнинг реализация қилинмаган қисмини сотиб олиш ҳажми тўғрисида кафолатлар ёки таклифлар бериши шарт.

Хорижий маслаҳатчилар тегишли лицензияга эга бўлган инвестиция воситачилари билан консорциумда иштирок этиши ва/ёки инвестиция воситачилари хорижий маслаҳатчиларни жалб қилиши мумкин.

Бирламчи оммавий таклиф йўли орқали (IPO) “UzAuto Motors” АЖ устав капиталининг 10 фоизигача миқдордаги акциялари таклиф этилади.
Танлов жараёнида қатнашиш учун аризалар “UzAuto Motors” АЖга 30 сентябрь соат 17:00га қадар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 8-уй манзили бўйича топширилиши шарт.

Танлов натижалари аризалар топшириш муддати тугаганидан кейинги 5 иш куни ичида эълон қилинади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси: ижро ишлари бўйича мол-мулкларни сотиш учун ташкилотлар ўртасида танлов бўлмоқда! 07 сен, 17:00
  • “Тараққиёт” танлови финалчилари раҳбарлик лавозимига тайинланиши мумкин 18 дек, 11:28
  • Тошкент шаҳрининг гербини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилинди 21 июл, 06:00
  • Янги ташкилотдан янги танлов: ғолибга 10 миллион сўм 03 июл, 21:41
  • “Ўзбекнефтгаз” танлов эълон қилди. Ғолибга Spark совға қилинади 20 июн, 18:15
  • “Ўзтемирйўлйўловчи” ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди 01 апр, 14:41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Муқаддам қилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилинган шахслар жазодан озод қилинди ва жазоси енгилроғи билан алмаштирилди 30 окт, 20:27 0
  • Монополияга қарши курашиш қўмитаси судда UzAuto Motors компаниясига ютқазди 30 окт, 19:53 3
  • Коронавирусга қарши вакцина синовларида кимлар кўнгилли сифатида қатнашиши мумкинлиги маълум қилинди 30 окт, 19:20 8
  • Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кутилмоқда 30 окт, 18:50 211
  • 31 октябрь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда? 30 окт, 18:16 293
  • Олимлар бутун дунёда инсонларнинг ўртача тана ҳарорати тушиб кетаётганини маълум қилди 30 окт, 17:44 345
  • АҚШда телефон устаси мижозининг хотинига эри хиёнат қилаётганини айтиб, унинг «кўзларини очиб қўйди» 30 окт, 17:13 601
  • Марғилон дўпписи безакларининг оҳанрабоси нимада? 30 окт, 16:43 148
  • Ўзбекистон 18 млн долларлик гиламлар экспорт қилди 30 окт, 16:11 226
  • Қандай ҳолатларда коронавирусни қайта юқтирганлик ҳақида тахмин қилиш мумкин? 30 окт, 15:39 386
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси: Қуръони каримни таҳқирлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! 30 окт, 15:07 345
  • Ўзбек қовунлари “Euronews” эътирофида 30 окт, 14:33 487
  • Бўлимлар