«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 03:19
ЎЗO‘Z

Нима учун араб хурмосини ширинлик ўрнига истеъмол қилиш тавсия қилинади?

16 сен, 16:30 3 514 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нима учун араб хурмосини ширинлик ўрнига истеъмол қилиш тавсия қилинади? Фото: Harper’s Bazaar
Шакар организм учун зарарли бўлгани сабаб дунё парҳезшунослари ундан воз кечиш ёки ҳеч бўлмаганда кам миқдорда истеъмол қилиш кераклигини таъкидлайди. Мазали ва фойдали моддаларга бой бўлган араб хурмосини шакар ўрнига истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Қуритилган хурмонинг фойдаси нимада?
Қуритилган хурмо ўсимлик оқсили, клетчатка, B гуруҳи витаминлари ҳамда суяк ва қон томирлар саломатлиги учун муҳим бўлган K витаминининг кони ҳисобланади. Бундан ташқари, организм фаолияти учун аҳамиятли бўлган кальций, калий, магний, рух ва темир микроэлементларини ҳам ўз ичига олади.

Таркибидаги каратиноид ва полифенолларнинг миқдори кўплиги сабаб эса организмни зарарланишдан сақлайди. Ундаги табиий антиоксидантлар организмда оксидланиш, яллиғланиш ва эрта қариш жараёнининг олдини олибгина қолмай, организмни ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.

Клетчаткалар миқдорининг кўплиги сабаб хурмони мунтазам равишда истеъмол қилиш ҳазм жараёнини, ичаклар пересталтикасини яхшилайди ва ошқозон-ичак касаллигининг олдини олади. Қолаверса, мазкур мева юрак фаолияти учун ҳам фойдали. Унда K витамини мўл экани сабаб қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, таркибидаги моддалар организмда «яхши» холестерин ишлаб чиқарилишини яхшилаб, «ёмон» холестеринни камайтиради.

Қандай зарари бор?
Қуритилган хурмо заҳарли ва организм учун зарарли бўлган моддаларни ўз ичига олмайди, лекин унинг истеъмолида ҳам эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар йўқ эмас. Биринчидан, бошқа маҳсулотлар сингари у ҳам аллергия келтириб чиқариш мумкинлигини инобатга олиш керак. Иккинчидан эса етарлича калорияга эга мева бўлгани учун истеъмол қилганда калориянинг кунлик меъёрига амал қилиш лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 176
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 215
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 336
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар