«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:54
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон АҚШга 10 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қила бошлайди

15 сен, 22:00 3 719 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон АҚШга 10 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қила бошлайди Ўзбекистонда етиштирилган бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини АҚШ бозорида сотиш учун рухсатнома олинди. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» инспекцияси матбуот хизмати маълум қилди.

«Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда, аввало, уларнинг фитосанитар ҳолати ижобий бўлиши замон талаби ҳисобланади. Сабаби, хорижда сифатли, хавфсиз маҳсулотга харидор ҳар доим топилади. Бунинг учун эса аввало мева-сабзавотлар зарарли организмлардан холи бўлиши даркор», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўздавкарантин» испекцияси томонидан юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун янги бозорларни очишда амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, АҚШ бозорига кириш учун мамлакатимизда етиштирилган бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича фитосанитар рухсатнома олинди.

«Америкалик мутахассислар томонидан мамлакатимизнинг фитосанитар ҳолати ўрганилиши натижасида 10 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти АҚШга экспорт қилиниши расман тасдиқланди. Булар – ловия, мош, нўхот, ерёнғоқ, бодом, грек ёнғоғи, қуритилган узум, ўрик, олхўри ва анжир. Тадбиркорлар эндиликда юқорида саналган маҳсулотларни АҚШ га экспорт қилишлари мумкин», – деб маълум қилди «Ўздавкарантин» матбуот хизмати.

Таъкидланишича, тадбиркорлар маҳсулотларни фитосанитар тоза ҳолатда, карантин объектларисиз, яъни Ўзбекистон имиджига салбий таъсир қилувчи омиллардан холи тарзда юборишлари мақсадга мувофиқ. Фитосанитар ҳолатни ўрганиш учун инспекциянинг исталган ҳудудий бошқармаларига, Ўсимликлар карантини чегара масканларида ўрнатилган ишонч рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

«Шунингдек, яқин вақт мобайнида АҚШ томонидан қовун экспортига рухсат берилиши кутилмоқда. Бу бўйича қовуннинг фитосанитар хавфи анализи якунланиш арафасида турибди. Шу билан бирга, АҚШ томони бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича қизиқиш билдириб, уларнинг Америка бозоридаги рақобатбардошлиги ўрганилмоқда», – дея маълум қилди инспекция вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Ўзбекистон мева-сабзавотларини Буюк Британияга экспорт қилиш бўйича келишувга эришилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 140
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар