«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2020, 04:20
ЎЗO‘Z

Жиззахда KIA автомобилларининг энг янги моделлари ишлаб чиқарилади

10 сен, 17:57 1 943 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жиззахда KIA автомобилларининг энг янги моделлари ишлаб чиқарилади KIA К5.
Фото: KIA Motors

Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги ADM-Jizzakh заводида ноябрь ойидан бошлаб энг янги моделлардан бўлган KIA Seltos ва KIA К5 автомобилларини йиғиш бошланади. Бу ҳақда Roodell компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Завод мультибренд хусусиятига эга бўлиши кўзда тутилган — келгусида у ерда жаҳонга машҳур бошқа бир қатор брендлар автомобилларини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳамкор дилерлик тармоқлари орқали МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

KIA Seltos.
Фото: KIA Motors

«Мутлақо янги бўлган хусусий авто ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши — Ўзбекистон бозори учун шунчаки тижорат янгилиги эмас, балки олиб борилаётган янги ислоҳотлар, ҳам инвесторлар, ҳам истеъмолчилар учун янги шароитларнинг яратилиши натижасидир. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, мамлакатда ҳақиқатан ҳам автомобиль тарихининг янги даври бошланмоқда, у бира тўласи бир нечта глобал автомобиль брендларининг ишлаб чиқарила бошлаши, яъни ўзбек бозорига кириб келиши билан боғлиқ.

Биз янги инвесторлар учун макон, бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ва дистрибуциялаш бозорини шакллантириш, дилерлик ва логистика марказларини қуриш учун шароит яратмоқдамиз. Фаолиятимизнинг дастлатки йилида турли учта машҳур автобрендларнинг автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганмиз
», — деб таъкидлаган Рооделл бош директори Данияр Давлетияров.

Қайд этилишича, айни пайтда Жиззах ЭИЗда завод қурилишининг якуний босқичи давом этмоқда ва турли конфигурацияга эга бўлган автомобилларни ишлаб чикариш учун мўлжалланган иккита технологик линиясини ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Биринчи босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг донани ташкил этади. Иккинчисида — 2022 йил якунига қадар пайвандлаш, кузовни бўёқлашва йиғув цехлари ишга туширилганидан кейин ушбу кўрсаткич 100 мингтага кўпаяди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Volkswagen Жиззахда енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаради 04 мар, 20:40
  • UzAuto Motors компанияси Nexia, Spark, Gentra, Cobalt’ни янги моделларга алмаштиради 07 янв, 10:36
  • UzAuto Motors компанияси бош директори янги моделлар, ранглар ва электромобиллар тўғрисида маълумот берди 05 июл, 11:09
  • «Ўзавтосаноат» ва «Пежо Ситроен» Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқарувчи янги завод қурилишини бошлади 07 июл, 07:07
  • Асака автомобиль заводида Ravon R4 ишлаб чиқариш бошланди 23 ноя, 11:50
  • GM Uzbekistan иккита янги автомобиль моделини ишлаб чиқаришни ўзлаштиради 27 мая, 15:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саида Мирзиёева Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш бошлангани ҳақида маълум қилди 29 окт, 00:23 96
  • Чиройли макияжини яширгани учун ниқоб тақишни хоҳламаган қиз масаланинг ечимини топди (фото) 28 окт, 23:50 213
  • Шота Арвеладзе: Чемпионлик сари яна бир дадил қадам ташладик 28 окт, 23:23 130
  • Фақат ўпкани рентген қилиш орқали коронавирусга ташхис қўйиш мумкинми? 28 окт, 22:53 211
  • Суперлига. "Пахтакор" Муборакда йирик ғалабага эришди 28 окт, 22:22 170
  • Педагогика ва андрагогика тушунчалари ва ўқув мотивацияси омиллари 28 окт, 21:55 162
  • Ички ишлар органлари ходимлари ҳам ниқобсиз юришга оид маъмурий ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлди 28 окт, 21:25 282
  • Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича президент фармони қабул қилинди 28 окт, 20:45 310
  • Дорихоналарда нарх-наво нега ҳамёнбоп эмас? 28 окт, 20:12 233
  • Миллионлаб одамларни қўрқув ва ҳаяжонга солган Гиннесс рекорди (видео) 28 окт, 19:38 920
  • Олимлар Қадимги Мисрга оид сирли матнларни ўқишга муваффақ бўлдилар 28 окт, 19:04 779
  • АҚШ президенти сайловида 70 миллиондан ортиқ америкалик овоз бериб бўлди 28 окт, 18:30 433
  • Бўлимлар