«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:20
ЎЗO‘Z

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қандай ҳолларда вирус кўп юқаётганини маълум қилди

10 сен, 08:30 3 461 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қандай ҳолларда вирус кўп юқаётганини маълум қилди Турли хил маросимлар, тўйлар, тадбирлар, туғилган кунлар коронавирус юқишининг энг асосий омили ҳисобланади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева «Ўзбекистон24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Севара Убайдуллаеванинг маълум қилишича, турли хил маросимлар, тўйлар, тадбирлар ва туғилган кунларни карантин қоидаларига зид равишда ўтказиш касаллик юқиш йўлларининг энг асосий омили бўлмоқда.

«Тадбирларда оила аъзоларидан ташқари бир неча таниш-билиш ва вилоятлардан бир-бирига яқин таниш бўлмаганларнинг келиши касалликни соғлом одамга юқиш эҳтимолини кўпайтириб беради. Касалликни симптомларсиз кечираётган инсонлар билан бирга алоқада бўлиб қолиб, бирор бир йиғинда, бир дастурхон олдида ўтириб, тўй ёки туғилган кун тугагунича биргаликда икки метр ижтимоий масофани сақламаган ҳолда мулоқотда бўлиш вируснинг юқишини кучайтирмоқда», – деди мутахассис.

Соғлом инсон тиббий ниқобларсиз ярим соатдан ортиқ касал одам билан мулоқотда бўлса, организмга шунчалик кўп миқдорда вирус тушадики, ойлар давомида вирусдан қутилиш қийин кечади.

«Шунинг учун аҳолидан имкон қадар тадбирларга кўп одамларни жалб қилмаслик ва карантин қоидаларга қатъий риоя этишларини сўраб қолар эдик», – деди у.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 8 сентябрь куни касалланганлар сони ҳам, ўлимлар сони ҳам кўпайгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида тез ёрдамга чақирувлар ортган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 266
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 115
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар