«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 17:20
ЎЗO‘Z

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси таҳлиллари қанчалик ишончли? Ўзбекистонда бу каби таҳлилларни ким ўтказади?

09 сен, 22:11 2 528 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси таҳлиллари қанчалик ишончли? Ўзбекистонда бу каби таҳлилларни ким ўтказади? Адлия вазириги ҳухуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказидаги одам ДНКсини текширувчи лаборотория юртимизда ягона, марказий Осиёда эса нуфузли муассасаса ҳисобланади.

Аввалари одам ДНК таҳлиллари фақат суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг қарори, суднинг ажрими асосида ўтказилар эди. Эндиликда бу таҳлиллар фуқароларнинг мурожаатлари асосида ҳам ўтказилиши мумкин.

Адлия вазирлигининг "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида ҳамда https://www.youtube.com/embed/dpExWQAwaks ютубдаги каналида жорий йилнинг 9 сентябрь куни “Одам ДНКси суд биологик экспертизаси. Унинг ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилди.

Унда Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ходимлари иштирок этиб, Одам ДНКси суд биологик экспертизасини ўтказиш тартиби, бу турдаги экспертиза томонидан хал этиладиган масалалар ҳамда аҳоли учун ДНК таҳлилларини ўтказиш бўйича яратилган имкониятлар ҳақида тушунтирилди.

Шунингдек, мулоқот давомида Марказ томонидан ўтказиладиган тадқиқотларнинг ишончлилиги, лабораторияларнинг халқаро стандартлар бўйича аккредитациядан ўтганлиги, ДНК таҳлиллари жаҳон стандартларига мос замонавий асбоб, ускуна ва услубиётлар асосида ўтказилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.

Мулоқот давомида мутахассислар фуқаролар томонидан келган саволларга жавоблар беришди.
Жумладан, соч толасидан хам ДНК ўтказиш мумкинлиги, ДНК тахлиллари 99.99% баъзилари 100% аниқлик даражасидаги хулосалар беришини, ДНК тахлилларини ўтказишда шахс ёшининг аҳамияти йўқ эканлиги, агар шахс ДНК экспертизаси натижаларидан норози бўлса қайта экспертиза ўтказиш учун (етарли асослар мавжуд бўлса) судга ёки тергов органларига мурожаат қилиш мумкинлиги, фуқароларнинг аризалари асосда ўтказиладиган ДНК таҳлили натижалари фақатгина аризачиларгагина маълум қилиниши айтилди.

Шунингдек, ДНК экспертизаси ўтказиш нархлари ҳақиди тўхталиб, ҳозирги кунда тўловлар тадқиқот объектларидан келиб чиқиб 3-хил тарифда белгиланганлиги оддий тадқиқотлар – 2.083.707 сум, ўртача қийинликдаги тадқиқотлар – 4.021.189 сўм ва мураккаб тадқиқотлар – 6.214.564 сўм эканлиги таъкидланди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 0
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 0
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бўлимлар