«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2020, 09:56
ЎЗO‘Z

Volkswagen ID.3 электрокарини синовдан ўтказаётган Илон Маск (видео)

09 сен, 12:35 1 072 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Volkswagen ID.3 электрокарини синовдан ўтказаётган Илон Маск (видео) Фото: LinkedIn/Ҳерберт Диэсс
Tesla компанияси раҳбари Илон Маск Брауншвейг аэропортига келиб, Volkswagen АG директори Герберт Дисс билан учрашди ва ID.3 электрокарини синовдан ўтказди, деб хабар беради Motor.

Маскнинг ID.3 хетчбекини ҳайдаётгани тасвирланган видеоролик Дисс томонидан ўзининг LinkedIn’даги саҳифасида эълон қилинган. Видео аввалида у америкалик меҳмонини ID.3 — бу оммавий ишлаб чиқариладиган автомобиль ва ундан Tesla спорткарлари даражасини кутмаслик ҳақида огоҳлантирган. Бунга жавобан Маск хетчбек «оддий автомобиль учун яхши тезланиш динамикасини» намойиш этганини таъкидлаган.

Суҳбат давомида Tesla раҳбари Диссдан хетчбек йўлда ўзини сақлаш тизими билан жиҳозланган ёки йўқлиги, шунингдек, аккумулятор сиғими билан қизиққан. Дисснинг сўзларига кўра, ID.3 тизими «немис автомобилсозлиги учун оддий санъат намунаси» ҳисобланади, шунингдек, номинал батарея сиғими 55 дан 83 киловатт-соатгача етади.

Видео остига Маскнинг ушбу ташрифи Tesla ва Volkswagen ҳамкорлигига сабаб бўлиши ва ҳатто биргаликда янги модель яратилиши мумкинлиги ҳақида изоҳлар қолдирилган. Бунга жавобан Дисс Tesla билан ҳеч қандай битимлар режалаштирилмаётганини айтган. «Биз, шунчаки, ID.3’да сайр қилдик ва гурунглашдик», — дейди у.

Маскнинг Германияга боришидан асосий мақсади — Берлин яқинида Tesla-Gigafactory 4 заводидаги қурилиш ишларини кўздан кечириш бўлган. Мазкур завод 2021 йилдан бошлаб аккумулятор батареяларини, электромоторларни, шунингдек, Tesla Модель 3 ва Tesla Model Y’ни ишлаб чиқаришни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, май охирларида Jay Leno’S Garage шоусининг янги қисмида бошловчи Жей Лено Илон Маск билан учрашиб, Tesla Cybertruck электропикапида сайр қилганди. Улар биргаликда Лос-Анжелесда қурилган ерости туннели бўйлаб ҳаракатланган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Илон Маск Cybertruck пикапида ерости туннели бўйлаб сайр қилди (видео) 31 мая, 12:53
  • Tesla янги электропикапига 2 кун ичида 146 мингта буюртма олди 24 ноя, 10:34
  • Янги «Tesla» ҳақида маълумот: 3 сонияда 100 км/соат тезлик 21 мая, 18:02
  • Илон Маск Лон-Анжелесдаги туннелда Tesla Model S электромобилини тақдим этди 30 авг, 16:45
  • Tesla янги ихчам кроссоверини намойиш қилди 07 июн, 17:15
  • Tesla Model S тезлашиш рекордини ўрнатди 09 фев, 10:12
  • Сўнгги янгиликлар
  • Арманистонда контрразведка бошлиғи ва чегара қўшинлари қўмондони ишдан олинди 28 окт, 09:00 1
  • Ўзбекистонда қандай беморлар орасида коронавирусдан ўлим ҳолати кузатилмоқда? 28 окт, 08:32 0
  • Коронавирус қачон янада юқумли бўлиши ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин? 28 окт, 08:03 1
  • Организмда COVID-19нинг аломатларсиз кечиши нимага боғлиқ эканлиги маълум бўлди 28 окт, 07:33 149
  • Зиданга янги иш жойи топилди 28 окт, 07:00 248
  • Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцинани ишлаб чиқариш бошланди 28 окт, 00:30 299
  • Ўқишни бошлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколати ОТМнинг ўзида қолдирилиши мумкин 28 окт, 00:05 267
  • Алмазбек Атамбоев тергов изоляторидан ахлоқ-тузатиш колониясига ўтказилади 27 окт, 23:37 381
  • Вадим Абрамов "Навбаҳор" футболчиларига: Ўйнагиси келмаса, майдонга тушиб нима қилади? 27 окт, 23:15 509
  • 3 млрд. сўмга яқин кредит қарзи учун қарздорнинг кўчмас мулки сотилди 27 окт, 22:50 270
  • Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди! 27 окт, 22:20 296
  • Ҳамиджон Актамов: Мени Бабаянга эмас, балки уни менга қиёсланглар! 27 окт, 21:48 371
  • Бўлимлар