«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2020, 10:11
ЎЗO‘Z

Хитойнинг тутқич ва қулфларсиз электрон тарзда очилувчи олти эшикли HiPhi Х кроссовери ҳақида

04 сен, 07:34 1 034 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойнинг тутқич ва қулфларсиз электрон тарзда очилувчи олти эшикли HiPhi Х кроссовери ҳақида Фото: Motor
HiPhi Х электрокроссовери устида олиб борилаётган ишларнинг сўнгги босқичи бошланди ва Human Horizons компанияси унинг ўзига хос жиҳати ҳақида маълумот беришга қарор қилди. Гап анъанавий тутқичлар ҳамда механик қулфларга эга бўлмаган эшикларни очувчи NT Door тизими ҳақида кетмоқда — улар ўрнини электроника эгаллаган, деб хабар беради Motor.

Йўлтанламас прототипи 2019 йилда тақдим этилган бўлиб, дастлаб HiPhi 1 деб аталган. Унга 96 киловатт/соатли аккумулятор ва ҳар бирининг қуввати 268 от кучига тенг иккита электромотор ўрнатилган. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, электромобил жойидан қўзғалиб, 3,6 сония ичида соатига 100 километр тезликка эриша олади. Бир марта қувватланиш орқали эса 644 километр масофа босишга қодир. Модель биринчи бор тақдим этилган кўринишидан деярли фарқ қилмайди, фақат бир марта қувватланиш орқали босиб ўтиладиган масофа 610 километрни ҳамда 100 км/соатга эришиш учун керак бўладиган вақт 3,9 сонияни ташкил этарди.

HiPhi Х учинчи даражали автопилот, ёруғлик индикацияга эга дастурланувчи матрицали оптика, Human Oriented Architecture (HOA) платформа дастурига эга бўлади, шунингдек, у 5G-V2X стандартини қўллаб-қувватлайди ва NT Door эшиклари тўлиқ электрон тарзда очилади. Автомобилнинг барча олтита эшиги алоҳида модул ёрдамида бошқарилади, уларни эса махсус тугмани босиш орқали очиш мумкин. Очиш-ёпиш вариантлари: «ақлли» калит, юзни таниш, смартфонда ёки махсус иловадаги виртуал ID.

Бундан ташқари, HiPhi Х олти турдаги тўхтатиш ва тушириш сценарийларини таклиф этади, 360 даража атрофни кузатувчи яқинлашиш датчиги эса эшикни қайси бурчак остида хавфсиз очиш мумкинлигини кўрсатади. Электроника қисм «ҳаво орқали» янгиланади. Кроссоверни ишлаб чиқариш шу йил охиридан, савдолар эса 2021 йилдан бошланади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Мусиқа остида ёруғлик шоу уюштиришга қодир Xpeng P7 электромобили (видео) 04 авг, 11:18
  • Hyundai биринчи электро миниавтобусни тақдим этди 03 июл, 12:00
  • BMW М8 ва Porsche Taycan пойга трассасида дуэль уюштирди (видео) 13 мая, 10:30
  • Олти ғилдиракли Brabus иккита Rolls-Royce нархида сотувга қўйилди (фото) 25 апр, 18:24
  • Дунёдаги "энг тезкор" автомобиль яратилди 07 мар, 10:38
  • Kia’нинг янги автомобили беш сония ичида юз километр тезликка етиши мумкин 12 дек, 19:52
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Реал» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди. ЕЧЛнинг 2-тур натижалари 28 окт, 09:55 18
  • 5та ОТМ бакалавриатга кириш имтиҳонларини мустақил ўтказади 28 окт, 09:30 123
  • Арманистонда контрразведка бошлиғи ва чегара қўшинлари қўмондони ишдан олинди 28 окт, 09:00 175
  • Ўзбекистонда қандай беморлар орасида коронавирусдан ўлим ҳолати кузатилмоқда? 28 окт, 08:32 258
  • Коронавирус қачон янада юқумли бўлиши ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин? 28 окт, 08:03 329
  • Организмда COVID-19нинг аломатларсиз кечиши нимага боғлиқ эканлиги маълум бўлди 28 окт, 07:33 578
  • Зиданга янги иш жойи топилди 28 окт, 07:00 566
  • Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцинани ишлаб чиқариш бошланди 28 окт, 00:30 382
  • Ўқишни бошлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколати ОТМнинг ўзида қолдирилиши мумкин 28 окт, 00:05 335
  • Алмазбек Атамбоев тергов изоляторидан ахлоқ-тузатиш колониясига ўтказилади 27 окт, 23:37 490
  • Вадим Абрамов "Навбаҳор" футболчиларига: Ўйнагиси келмаса, майдонга тушиб нима қилади? 27 окт, 23:15 654
  • 3 млрд. сўмга яқин кредит қарзи учун қарздорнинг кўчмас мулки сотилди 27 окт, 22:50 311
  • Бўлимлар