«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:52
ЎЗO‘Z

Йирик автомобилсозлик компаниялари пандемия сабабли 250 миллиард доллар йўқотди

01 сен, 08:00 2 048 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йирик автомобилсозлик компаниялари пандемия сабабли 250 миллиард доллар йўқотди Фото: EPA
Дунёнинг энг йирик автомобилсозлик компаниялари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг биринчи ярмида умумий ҳисобда 250 млрд доллар йўқотди. Бу ҳақда Dow Jones хабар берди.

Таъкидланишича, дунёнинг энг йирик иккита автомобил компанияси Toyota Motor Corp. ва Volkswagen AG энг катта йўқотиш қайд қилган.
Toyota 35,45 млрд доллар йўқотган, Volkswagen тушуми эса 6 ой ичида 2019 йилнинг шу давридагига нисбатан 34,14 млрд доллар камроқ бўлган. Франциянинг Renault SA компанияси тушуми 11,35 млрд долларга камайган, соф зарари эса рекорд қийматдаги 8,63 млрд долларни ташкил қилган”, дейилган хабарда.

АҚШ автомобилсозлик компаниялари ҳам пандемия ортида зарар кўрган.
Ford Motor Co., General Motors Co. ва Fiat Chrysler Automobiles NV компаниялари умумий ҳисобда 69,3 млрд доллар зарар кўрган. Бунда энг кўп йўқотиш Ford улушига тўғри келган. Tesla тушуми эса аксинча 1 млрд долларга кўпайган.

Маълум қилинишича, автомобилсозлик компаниялари биринчи ярим йилликдаги қийин вазиятга қарамай, иккинчи ярим йилликка катта умид боғлашмоқда.
Кўплаб автомобил компаниялари учун Хитой бозори жадаллашгани ижобий сигнал ҳисобланади. Бу ерда июлда йўловчи автомобиллари савдоси йиллик ҳисобда 8,5 фоизга ўсган”, дейилган хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 144
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 151
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 204
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар