«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2021, 01:28
ЎЗO‘Z

Хоразмда «бола пули» тайинлаш эвазига 400 минг сўм талаб қилган маҳалла раиси қўлга олинди

31 авг, 09:30 1 085 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмда «бола пули» тайинлаш эвазига 400 минг сўм талаб қилган маҳалла раиси қўлга олинди Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги маҳалла раисларидан бири фуқаронинг икки ёшга тўлмаган фарзандига нафақа тайинлаш учун 400 минг сўм пора талаб қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, Гурлан туманидаги маҳаллаларнинг бирида раислик қилувчи 58 ёшли Н.А. МФЙга мурожаат қилиб, икки ёшга тўлмаган фарзандига нафақа тайинланишини сўраган А.Б.га ишини битказиш учун 400 минг сўм бериши лозимлигини айтган.

Фуқаро ўзи моддий ёрдамга муҳтожлигини айтиб, раисдан ёрдам сўраган. Раис эса хизмати нархини белгилаб, иши битиши учун талабни бажаришига тўғри келишини билдирган.

Фуқаронинг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбирда МФЙнинг 58 ёшли оқсоқоли талаб қилинган пулнинг 350 минг сўмини пора тариқасида олаётган пайтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Россияда мигрантлар учун талаб юқори бўлган касблар айтилди 08 авг, 17:07
  • ТДТУнинг Термиз филиалига ўқишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар олган шахс ушланди 26 июл, 22:00
  • Бухоро вилоятида фирибгарлар жиноий гуруҳи 500 минг долларлик келишув устида қўлга олинди 26 июл, 13:33
  • Ерқалампир коронавирус беморлари учун фақат қўшимча ёрдам бериши мумкин 18 июл, 16:36
  • Фоҳишахона ташкил этган шахс терговчига пора бераётган вақтда қўлга олинди (видео) 17 окт, 19:10
  • Наманган санъат коллежи ўқитувчиси 2 минг доллар пора билан қўлга тушди (видео) 25 апр, 15:28
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Чилонзор ҳокими ёлвориб вазифаларни бажаришга ваъда бергани учун уни ишдан бўшатмаганини айтди 17 янв, 00:23 1
  • Россияда пломбалари олинмаган 26 йиллик «Жигули» янги BMW Х3 нархида сотувга қўйилди (фото) 16 янв, 23:50 89
  • B12 витамини етишмаслигининг кўзга ташланмайдиган белгиси маълум бўлди 16 янв, 23:15 232
  • Элдор Шомуродов энг зўр мураббий кимлигини айтди 16 янв, 22:48 272
  • Питер Хюистра: Янги футболчилар келади, аммо... 16 янв, 22:22 498
  • Элдор Шомуродов «Женоа»даги муваффақиятли старт ҳақида: «Мен эндигина йўлнинг бошидаман» 16 янв, 21:50 562
  • «Қизим, сенга айтаман, келиним, сен эшит» — Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги антиқа баёнот берди 16 янв, 21:21 846
  • Павел Дуров 30 миллиардлик сармояни рад этди 16 янв, 21:00 324
  • «Қамчиқ» довонида «Mercedes-Benz» ёниб кетди (фото) 16 янв, 20:30 275
  • Лукашенко: «Ўтган йил бизларга ниқоб тақди, бироқ айримларнинг юзидаги ниқобни сидириб ташлади» 16 янв, 20:00 303
  • Отабеков: “COVID-19 нинг янги штамми одамларни хавотирга соляпти – у болаларда кўп учрамоқда” 16 янв, 19:24 676
  • Қурилиш вазири соҳадаги коррупцион схема ҳақида гапирди 16 янв, 18:48 520
  • Бўлимлар