«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:53
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда куз фаслида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланиши мумкинми?

27 авг, 15:40 3 009 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда куз фаслида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланиши мумкинми? Коронавируснинг иккинчи тўлқини келиши учун барча беморлар тузалиб, кунлик аниқланаётган касаллар сони умуман бўлмаслиги керак. Бу ҳақда 26 август, чоршанба куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди.

Брифингда Барно Абдусаматова «Ўзбекистонда куз фаслида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кутиляптими», деган саволга жавоб берар экан, иккинчи тўлқин бўлиши учун барча беморлар тузалиб кетиши лозимлигини айтиб ўтди.

«Касалликнинг иккинчи тўлқини келиши учун унинг биринчи тўлқинидаги касаллар ва кунлик аниқланаётган беморлар сони минимал даражага пастга тушиши керак ёки барча беморлар тузалиб, кунлик аниқланаётган касаллар сони умуман бўлмаслиги керак. Биз бу даражага ҳали эришганимиз йўқ. Тўғри, куз келиши билан ёғингарчилик натижасида намлик бошланади. Коронавирус совуқ ва намгарчиликни яхши кўради», — деди мутахассис.

Унинг қўшимча қилишича, бу фаслда яна кўпгина сурункали касалликлар қўзғалиши натижасида беморларда иммунитет пасайиб, касаллик юқтиришга мойиллиги ошади. Бу эса касаллар сони ортиши ҳамда уларнинг оғир шакли кўпроқ кузатилишига сабаб бўлади.

Аввалроқ коронавирусдан тузалиб чиққан беморлар унинг бошқа штамм ёки турларини юқтириш эҳтимоли бўлгани учун коронавирусдан тузалган беморларга унинг бошқа турларидан ҳимояланиш тавсия этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар