«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:02
ЎЗO‘Z

Попдаги эчкичилик кластери беларуслик ҳамкорлар билан шартнома имзолади

22 авг, 18:04 3 286 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Попдаги эчкичилик кластери беларуслик ҳамкорлар билан шартнома имзолади Маълумотларга қараганда, ички бозорда бир килограмми 150 минг сўмга борадиган эчки юнгидан 10 донадан пайпоқ ва шарф, 3 тагача рўмол тўқиш мумкин. Бу, анчагина пул, дегани. Поп туманида мазкур сердаромад соҳага эътибор қаратилиб, ангор эчкилари ва ҳисори қўйларни кўпайтиришга ихтисослаштирилган кластер фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда 140 минг АҚШ доллари қийматидаги хорижий технология ўрнатилиб, юнгдан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Кластерда эчкилар парваришига аҳоли хонадонларини жалб этиш тажрибаси қўлланилмоқда. Ҳар бир хонадонга банк кредити асосида 10 — 15 бошдан наслли эчкилар тарқатилади. Улардан эчки юнгидан ташқари жониворнинг шифобахш сути ҳам қабул қилиб олинади вамикроэелементларга бой қаймоқ, пишлоқ ҳамда творог тайёрланади. Ҳозирга келиб бу иш билан шуғулланаётган оилалар бюджетига ҳар ойда 2-3 миллион сўмдан даромад кириб бораётир.

Эчки юнгидан тўқиладиган кийим-кечакларнинг ташқи бозорда ҳам харидори чаққон. «Чоркесар эчкичилик кластери» шундан келиб чиқиб, Беларус давлатидаги ҳамкорлар билан 120 минг АҚШ долларига тенг шартнома имзолади.

Вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ушбу соҳадаги лойиҳалар давом эттирилади. Хусусан, Чуст ва Косонсойга яқин вақт ичида 20 минг бош наслли эчки келтирилади. Кейинги икки-уч йил орасида улар сонини 80 минг бошга етказиш кўзда тутилган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 121
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар