«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2020, 23:33
ЎЗO‘Z

Автомашинани суғуртаси йўқлиги учун ушлаб туриш амалиёти бекор қилиниши мумкин

08 авг, 20:16 1 421 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомашинани суғуртаси йўқлиги учун ушлаб туриш амалиёти бекор қилиниши мумкин Мажбурий суғуртаси йўқлиги ёки ҳайдовчи томонидан ЙПХ инспекторига тақдим этилмагани учун автотранспорт воситасини ушлаб туриш амалиёти бекор қилиниши мумкин.

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Фарҳод Ашматов ўз фейсбук саҳифасида маълум қилишича, бу борадаги таклиф «Менинг фикрим» веб-порталида 10 мингдан ортиқ овоз йиққан.

«Қонунчилигимизда хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги белгиланган. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

Автомобил ҳам хусусий мулк. Ундан махрум қилиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибида амалга оширилиши лозим.

Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси автомашинани жарима майдонига олиб кириш билан боғлиқ «Mening fikrim» веб-порталига келиб тушган мурожаат ва ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган муаммоларни ўрганди.

Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки унинг эгаси томонидан ЙПХ ходимига тақдим этилмаган ҳолларда транспорт воситаларини ушлаб туриш амалиёти белгиланган.

Биз бу борада хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳам ўрганиб чиқмоқдамиз. Хусусан, АҚШнинг Шимолий Каролина, Виржиния, Миссисипи штатларида, Германия, Англия, Италия, Франция, Россия Федерациясида фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полислари бўлмаса, маъмурий жарималар белгиланган.

Демак, хорижий тажрибада фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полислари бўлмаса, маъмурий жарима белгилаш билан фуқароларнинг мулкка бўлган ҳуқуқи кафолатланаётганлигини кўриш мумкин.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, транспорт воситаси жисмоний шахснинг шахсий мулки ҳисобланиб, уни олиб қўйиш ёки вақтинча ушлаб туриш мулкдорнинг мулкига бўлган ҳуқуқини чеклашга киради. Шу сабабли фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полислари йўқ бўлса ёки тақдим этилмаса, транспорт воситасини жарима майдонига олиб кириш талабини бекор қилиб, жойнинг ўзида жарима белгилаш амалиётини жорий қилишнинг айни вақти
», – деб ёзган депутат.

Фарҳод Ашматовга кўра, ҳозирда таклиф юзасидан мутахассислар билан ўрганишлар давом этмоқда ва тез кунларда тегишли қонун қабул қилиниши кутилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳокимларнинг айрим ваколатларини чеклаш таклиф этилмоқда 10 июн, 14:51
  • “Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш 09 июн, 23:07
  • Депутат: «Бу ҳаммани узр сўраб чиқишини яхши кўрадиган ИИВга муносиб жавоб бўлади» 09 июн, 17:00
  • Карантин қоидалари бузилганда автомашина жарима майдонига қўйилиши қонунийми? 19 апр, 16:00
  • Расул Кушербаев: «Кўзлар очилгунча, ҳурматли «бузувчи» ва «қурувчи»лардан қонунларни ҳурмат қилишларини сўрардик» 06 июл, 15:57
  • Яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулкни энди нотариуссиз сотиш мумкин 27 мар, 13:07
  • Сўнгги янгиликлар
  • Улкан қора туйнукнинг янги суратлари олинди 26 сен, 23:03 1
  • Пул тежаш тавсия қилинмайдиган маҳсулотлар 26 сен, 22:30 1
  • Супер-контрактга аризалар қабули бошланди. Талабгор абитуриент учун эслатмалар 26 сен, 22:06 1
  • Коронавирусга умрбод иммунитет қачон шаклланиши маълум бўлди 26 сен, 21:30 3
  • Олимлар коронавирусда ўлим хавфини камайтирувчи муҳим витаминни аниқлашди 26 сен, 20:50 4
  • Андижонда 39 грамм марихуанани 1 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди 26 сен, 20:00 183
  • Ихтиёрий равишда пахта териш истагини билдирган водийликлар Жиззахга йўл олди 26 сен, 19:15 342
  • Тошкентда криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолияти фош этилди 26 сен, 18:30 246
  • Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмбилар ва қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга рухсат берилди 26 сен, 17:48 305
  • Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири ишлаб чиқилади 26 сен, 17:09 457
  • ЙПХ инспекторига 2 000 000 сўм бермоқчи бўлган «Каптива» ҳайдовчиси ушланди 26 сен, 16:30 387
  • 27 сентябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда? 26 сен, 15:45 685
  • Бўлимлар