«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2020, 18:22
ЎЗO‘Z

UzAuto Motors Кушербоевнинг фикрларини популизм деб атади

06 авг, 23:23 2 741 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UzAuto Motors Кушербоевнинг фикрларини популизм деб атади Аввалроқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UzAuto Motors” АЖ Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни бузганлиги сабабли тегишли иш қўзғагани ҳақида хабар берган эдик. “UzAuto Motors” АЖ ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

"Монополияга қарши курашиш қўмитасининг “UzAuto Motors” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан текшируви доирасида компания ваколатли давлат идораси билан мутлақо шаффофлик асосида ҳамкорлик қилмоқда ва барча зарурий маълумотларни тақдим этмоқда. Афсуски, шахсий шуҳрат илинжидаги айрим шахслар текширув якунини кутмай, унинг тафсилотларини чоп этмоқдалар, текширувчиларнинг алоҳида талқинларини ҳеч тортинмай аниқланган факт ўлароқ кўрсатмоқдалар. “UzAuto Motors” омма олдида беҳуда тортишишларни маъқулламасада, ахборотнинг ҳар томонлама кўриб чиқилишига муносиб истеъмолчига ҳурмат юзасидан, ушбу ҳолатда Олий Мажлиснинг «Демократик кучлар» фракциясидан депутатининг хуружига изоҳ беришни зарур деб топди.

ТАХМИНЛАРМИ Ё ФАКТЛАР? ДEПУТАТГА АЁНРОҚ
Монополияга қарши курашиш қўмитаси 29 июлдаги хабарида қонунбузарлик белгиларини аниқлаганлиги ва тегишли тартибда “UzAuto Motors”га нисбатан иш қўзғаганлигини эълон қилди. Бунда иш натижалари ҳақидаги қўшимча ахборот махсус комиссия кўриб чиқиши якунларига кўра тақдим этилишини алоҳида таъкидлади. Бу ердаги асосий сўзлар «БEЛГИЛАРИ» ва «ЯКУНЛАРИГА КЎРА» саналади, зеро мувофиқлаштирувчи идора ва компаниялар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг маданиятлашган амалиёти айнан шундай – хулоса чиқмагунича хом-хатала мулоҳазалардан ва, айниқса, ёрлиқлар илишдан четланишдир.

Афсуски, Либерал-демократик партия аъзосининг бу борадаги фикри ўзгача экан – унинг томонидан нафақат популистик фикр-мулоҳазалар, балки Монополияга қарши курашиш қўмитаси тезисларининг очиқ-ойдин бузилган талқини навбатдаги ахборот порцияси ўлароқ 5 августда ўз шахсий Telegram-каналида оммага эълон қилинди.

Кимдадир депутатлик сўрови “UzAuto Motors” текшируви учун туртки бўлган, деган фикр уйғониши мумкин. Юмшоқроқ айтадиган бўлсак, бу ҳақиқатга тўғри келмайди: кенг кўламли текширув бораётганига бир неча ой бўлди, лекин 29 июлда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси нархни шакллантириш масаласини чуқурроқ ўрганиш тўғрисида қарор қабул қилган куни депутатлар гуруҳидан сўров келиб тушган.

Тасодифми? Шубҳасиз. Шундай эсада, Расул Кушербoев, на иш ташаббусчиси, на унинг иштирокчиси бўла туриб, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг нотиғи ролини ўзида синаб кўрди – ўзи видеоконференция режимида қатнашган иш юзасидан томонлар ўртасидаги муҳокаманинг тафсилотлари юзасидан шахсий талқинлари билан жамоатчиликни ҳайратга солди. Унинг журналистика факультетининг битирувчиси мақомига чуқур ҳурмат билдирган ҳолда, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг позициясини эълон қилиш қўмита матбуот хизматининг ваколати доирасидаги иш, деб ҳисоблаймиз. Ваҳоланки, матбуот хизмати элементар ахлоқ меъёрларини бузиб, ишчи талқинларни факт ўлароқ тақдим этишни ўзига эп кўрмаган бўларди.

НАРХ МАСАЛАСИ
Депутат томонидан негадир Монополияга қарши қўмита номидан эълон қилинган тезисларга келсак, ҳақиқатан, ҳозирда мувофиқлаштирувчи идора экспертлари томонидан жумладан мартдаги нарх ўзгариши параметрларига асос бўлган бутловчи қисмлар нархининг узоқ муддатли прогнозининг аниқлиги масаласи ўрганилмоқда. Муҳим жиҳати: факт аниқланмаган, балки масала кўриб чиқилмоқда! Аммо, маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчига нисбатан ғижинишга йўғрилган қандайдир нафрат ҳис этувчи қонун ижодкори бу нозик нуқталарга қараб ўтирармиди?

Иш ҳолатлари ўрганилишининг бошқа йўналишларига тўхталсак, Қўмита мутахассислари, шунингдек, реклама харажатлари ва кредитларга хизмат кўрсатиш сарф-харажатларининг нарх шаклланиши жараёнига киритилишининг асосланганлигини ҳам текширмоқдалар. Бу йўналишда ҳам компания мувофиқлаштирувчи идора билан ҳамкорликда ишламоқда, ўзи ишлаб чиққан ва бир қатор идоралар томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоблар тўғрилигини маъқулламоқда. Шубҳасиз, бу борада охирги хулосани монополияга қарши курашиш идораси айтади.

МУАССИСЛАРДА ЧАЛКАШДИМИ?
Кейин Расул Хидралиевич, факт ўлароқ тақдим этилиши мумкин бўлган бошқа салмоқли гумонлар топа олмай, “UzAuto Motors”нинг дилерлар билан муносабатларига ўтди – гўёки уларнинг баъзилари бошқаларига тенг бўлмаган шароитда эмишлар.

Депутат, масала моҳиятини тушуниб етмай, лекин «ўзга фикрга ўрин йўқ» қабилида иш кўриб, компания янги дилерлардан 10 млрд сўм миқдорида олдиндан тўловни талаб қилишини, ишлаб турган дилерларга эса бундай талаб йўқ эканлигини даъво қилди. Агар у бевосита компанияга савол билан мурожаат этишни ўзига эп кўрганда эди, компания томонидан ўтказилган объектив таҳлил автосалонлар сонининг ҳаддан ортиқлигини, нисбатан кичик ҳудудларда ўта кўп жойлашганлигини ва кўплаб сотув нуқталарининг самарадорлиги пастлигини билиб олган бўларди. Вазиятни соғломлаштириш учун амалдаги дилерлар билан уларнинг сервис даражасини оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилди.

Айнан шу мантиққа асосан, “UzAuto Motors” шериклик тармоғига қўшилишни истаган янги номзодларга ҳам мижозларга хизмат кўрсатиш даражаси борасида, ҳам савдо шартлари юзасидан янги талаблар қўйилади. Табиийки, бу истеъмолчи учун якуний нархга мутлақо таъсир кўрсатмайди, аммо, ғазаб отига минган депутат «халқ манфаатларини ҳимоя қилиш»дан четланиб, оммавий тарзда айрим тижорат тузилмалари манфаатларини ҳимоялашга ўтиб кетганлигини пайқамай қолди. Бу ерда нима бирламчию, нима иккиламчи – муҳокама қилиб ўтирмаймиз.

Давоми яна ҳам қизиқроқ. Депутат “текширув “UzAuto Motors” компаниясининг махсус акциялари орқали автомобилларни муддатли тўлов асосида сотиш фақат компания муассислигидаги “Autosanoat Invest” МЧЖ орқали амалга оширилганлигини кўрсатган. Бошқа дилерлар бевосита бундай акция ўтказиш ҳуқуқига эга бўлмаган”ликларини эълон қилди. Бу эса, учига чиққан сафсатабозлик ва қип-қизил ёлғоннинг ўзгинаси: “UzAuto Motors” АЖ “Autosanoat Invest”нинг муассиси эмас ва ҳеч қачон бўлмаган ҳам – бу компания 100% «Ўзавтосаноат» АЖга тегишли.

Бундан ташқари, “UzAuto Motors” амалда ҳеч қандай акция уюштирмайди – у фақат автомобиллар ишлаб чиқаради, уларни кейин дилерлар ўз автосалонларида сотадилар. Дилерлар эса, ўз навбатида, амалдаги қонунчилик доирасида ва ўз фантазияларидан келиб чиқиб, исталган акцияни ўтказишлари мумкин. “Autosanoat Invest” бир қатор ўз акцияларини ўйлаб топди ва ишлаб чиқди, лекин юзга яқин бошқа дилерлик корхоналарининг ҳар бири ҳам худди шундай ҳуқуққа эга. Боз устига, улар бу ҳуқуқларидан фаол фойдаланадилар, ҳатто автомобилларнинг бепул ўйналишига қадар ўз акцияларини ишлаб чиқадилар.

ТАНҚИДМИ Ё ТИРҒАЛИШ?
Ўз «мухбирлик» маҳсулини хулосалар экан, депутат қайғуриб ёзади – «кутилганидек», автомобиль ишлаб чиқарувчи келтирилган қонунбузарликларни тан олмади ва материаллар ўрганилганидан кейин қўшимча ҳужжатлар тақдим этишини билдирди, шундан сўнг ишни кўриб чиқиш давом этади. Нима ҳам қилардик – биринчидан, бу тизим айнан аргументлар ва контраргументлар асосида ишлайди, иккинчидан, ушбу жараёнда кузатувчи ролини бажарган депутат ниманинг тан олинишини кутганди? “UzAuto Motors” ўзига мутлақо алоқаси йўқ компаниянинг муассиси эканлигиними? Ёки ўн минглаб мижозлари ўртасида ҳавас қиларли мунтазамликда акциялар ўтказиб келадиган “UzAuto Motors” дилерларига бундай акциялар уюштириш тақиқланганиними?

Шубҳасиз, “UzAuto Motors” турли даврлар ва бошқарувга турлича ёндашувларни бошидан ўтказди. Шу билан бирга, камида кейинги икки йилда компания ўз фаолиятини очиқлик ва истеъмолчи билан ҳурмат асосидаги мулоқот асосида қурмоқда. Ўн йиллаб бутунлай бошқача шароитларда ишлангани туфайли тўпланиб қолган камчиликлар ҳақида компания раҳбарияти ҳаммадан яхшироқ хабардор. Ушбу нуқсонлар изчил бартараф этиляпти ва бу жараён халқ эътиборидан четда қолмайди, деб умид қиламиз.

Табиийки, компания конструктив танқид учун очиқ, аммо очиқ-ойдин ғаразли ҳужум уюштиришдан олдин яхшироқ тайёргарлик кўриши лозим бўлган одамларнинг қуруқ айбловларига, хусусан уларнинг ҳақоратларига жим қараб турмайди. Агар компания қаердадир ноҳақ бўлса, ўз хатоси устида ишлашга тайёр. Лекин тегишли хулосани биз бунга ваколатли (дарвоқе, депутатлик сўровидан нақ беш ой олдин ушбу масала билан қизиққан) давлат идорасидан олишни кутамиз", дейилади баёнотида.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Кушербоев: UzAuto Motors монопол юқори нарх қўллаганини тасдиқловчи тўрт аломат аниқланди 05 авг, 15:43
  • Беларусда UzAuto Motors автомобиллари савдоси бошланди 22 мая, 03:00
  • UzAuto Motors автомобиллар учун шартнома тузиш ҳамда сотувни тўхтатди 04 мар, 08:54
  • UzAuto Motors IPO ўтказишни режалаштирмоқда 06 янв, 20:37
  • UzAuto Motors автомобилларини Саудия Арабистонига экспорт қилиши мумкин 17 дек, 13:49
  • «UzAuto Motors» Тошкентда арзон эҳтиёт қисмлар дўкони очмоқчи 05 июл, 17:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • 24 сентябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 23 сен, 17:27 179
  • Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 23 сен, 16:43 354
  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 миллиард доллардан ошди 23 сен, 16:13 160
  • Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди? 23 сен, 15:30 431
  • 2020 йилдаги дунё кинопрокати етакчиси маълум қилинди 23 сен, 14:45 350
  • Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берилди 23 сен, 14:00 290
  • Қашқадарёда уйида каннабис парваришлаган 63 ёшли фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди 23 сен, 13:15 307
  • Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео) 23 сен, 12:40 649
  • Ўзбекистонда 2021 йилдан суд чақирувлари SMS орқали амалга оширилади 23 сен, 11:54 219
  • Си Цзиньпин БМТда COVID-19’ни сиёсийлаштиришга қаратилган уринишларни тўхтатишни сўради 23 сен, 11:15 427
  • Бугун Шавкат Мирзиёев БМТда чиқиш қилади 23 сен, 10:30 389
  • «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди 23 сен, 10:10 489
  • Бўлимлар