«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2020, 17:32
ЎЗO‘Z

Россиялик талабалар коронавирусдан даволашнинг янги усулини топишди

06 авг, 21:13 3 443 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиялик талабалар коронавирусдан даволашнинг янги усулини топишди Фото: Getty Images
Россиянинг “МИФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг Биотиббиёт муҳандислиги миллий тадқиқот ядро институти магистратураси талабалари коронавирусдан даволашнинг янги усулини ихтиро қилишди. Улар томонидан оғир касалликлар, жумладан COVID-19’ни хавфсиз даволаш учун ёруғлик-диодли қурилма ишлаб чиқилди.

Талабалар таклиф қилаётган услуб инсон танаси сиртини спектрнинг қизил диапазонида ёруғлик оқими билан нурлантиришга асосланган.
Профессор Виктор Лошченовнинг тушунтиришича, бу усул фотосенсибилизаторлар қўллаган ҳолда даволашнинг энг янги усулларидан бири ҳисобланади.

Фотосенсибилизаторлар бемор организмига киритилади. Улар организмда вирус билан ушлаб олинади ва нурланиш таъсирида вирусни ўлдиради. Бунда фотосенсибилизаторлар “цитокин шторми” [иммунитетнинг ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ҳаддан зиёд кучли жавоби] учун жавобгар ҳужайраларни фаолсизлантиради ва шу тариқа ўлим билан хавф солувчи иммун жавобдан қочишга имкон беради”, деб айтган олим.

Лошченовнинг таъкидлашича, ҳозирда дунёда беморларни хавфсиз нурлантирувчи бундай қурилмалар ҳали мавжуд эмас.
Ушбу усул билан коронавирусга чалинган 40дан кўпроқ бемор даволанган. Уларнинг барчасида қондаги кислород сатурацияси ошгани, ўпкада оғриқлар йўқолгани ва ҳид сезиш қобилияти қайтгани қайд қилинган.

Умуман олганда, тажриба иштирокчилари бошқа касалланганларга нисбатан тезроқ соғайган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Россияда янги ўқув йилида талабалар ва ўқитувчиларнинг ниқоб тақиши мажбурий бўлади 02 авг, 06:30
  • Хориж фуқаролари Россияга коронавирус юқтирмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома билан киритилади 01 авг, 00:41
  • Японияда ижтимоий масофалашувнинг янги чораси таклиф қилинмоқда 30 июл, 09:50
  • Янги мода. Дисплейга эга ҳимоя ниқоби яратилди (видео) 28 июл, 11:50
  • Россиялик машҳур хонанда Дима Билан автоҳалокатга учради… 19 сен, 10:25
  • Ким Чен Ин Пхеньян метроси янги поездини синовдан ўтказди (фото) 21 ноя, 12:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • 24 сентябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 23 сен, 17:27 0
  • Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 23 сен, 16:43 1
  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 миллиард доллардан ошди 23 сен, 16:13 2
  • Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди? 23 сен, 15:30 174
  • 2020 йилдаги дунё кинопрокати етакчиси маълум қилинди 23 сен, 14:45 231
  • Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берилди 23 сен, 14:00 212
  • Қашқадарёда уйида каннабис парваришлаган 63 ёшли фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди 23 сен, 13:15 238
  • Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео) 23 сен, 12:40 520
  • Ўзбекистонда 2021 йилдан суд чақирувлари SMS орқали амалга оширилади 23 сен, 11:54 189
  • Си Цзиньпин БМТда COVID-19’ни сиёсийлаштиришга қаратилган уринишларни тўхтатишни сўради 23 сен, 11:15 369
  • Бугун Шавкат Мирзиёев БМТда чиқиш қилади 23 сен, 10:30 328
  • «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди 23 сен, 10:10 437
  • Бўлимлар