«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:04
ЎЗO‘Z

Муаммолар ҳақида атрофдагиларга сўзлаб бериш: Бу нима учун муҳим?

05 авг, 19:55 2 501 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муаммолар ҳақида атрофдагиларга сўзлаб бериш: Бу нима учун муҳим? Фото: Cosmopolitan
Айрим одамлар дўстларига, оила аъзоларига, ҳатто ижтимоий тармоқда ҳам ўзини қийнаётган муаммолар ҳақида гапиришни яхши кўрса, баъзилар аксинча, барчасини ичига ютса, ҳамма учун яхши бўлишига ишонади.

Одатда, инсон бахтлиларга ҳавас қилади. Чунки уларда қўллаб-қувватлаш, кайфиятни кўтариш каби хислатлар мавжуд. Айнан уларнинг олдида муаммоларни айтишдан тортиниш ва ўзни ҳеч нарса бўлмагандек кўрсатиш ҳолати кўп учрайди. Албатта, муаммо пайдо бўлдими, дарҳол салбий фикр ёки шов-шув кўтариш тавсия этилмайди. Лекин содир бўлган муҳим нарсаларни ҳамжиҳатликда баҳам кўриш керак.

Фақат қўллаб-қувватлаш мумкин
Гоҳида сизга маслаҳат керак бўлади, гоҳида ёрдам – моддий ёки жисмоний. Баъзида эса шунчаки енгил бўлишингиз учун таскин берувчи сўзлар зарур бўлади. Энг муҳими, атрофингиздагилар сиз айнан нимани хоҳлашингизни тушунади, сиз учун нималар қила олишини билади.

Барчасини ичга ютиш соғлиққа зарар
Ёнингизда сизни тинглашга тайёр, кўнгилга шифо улашувчи инсонлар топилмаса, қайғу, айрилиқ, оғриқ, ёлғизлик саросимадан тамом бўлишингиз ҳеч гап эмас. Агар муаммо чиндан ҳам жиддий бўлса-ю, сиз уни яширишга ҳаракат қилаётган бўлсангиз, ҳақиқий сеҳргарсиз. Яхши томони шундаки, қаерда муаммога учрагансиз ва унинг тафсилотлари ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса билмайди.

Инсонлар сиз билан қандай ҳодисалар юз бераётганини билгани яхши
Биринчидан, сизнинг вазиятингизни тушунишади. Масалан, кечагина яқин инсонингизни йўқотдингиз. Ишхонада эса хатоликка йўл қўйдингиз. Улар бундай вазиятда сизни тушунади ҳамда камчиликларни бартараф этади.

Иккинчидан, шундай умумий муаммолар ҳам бўладики, уни барча билиши керак. Баъзида инсонлар бир-бирини такрор-такрор ранжитади ва бу ҳақида ўйлаш хаёлига ҳам келмайди. Балки, уларга ёшлигида бировни камситиш яхши иш эмаслиги ўргатилмагандир.

Хулоса қилиб айтганда, шикоят қилганда муаммонинг аломатлари эмас, ечими ҳақида ўйлаш керак. Масалан, жамоат транспортида оёғингизни кимдир босиб олди. «Оёғимни транспортда босиб олди, ҳатто кечирим ҳам сўрамади, энди кўкариб кетди, юрагим ҳам бошқача уряпти» – бу шикоят. «Унчалик оғриқ бўлмади, худди оёғим тойигандек. Одамлар, келинглар, бир-биримизга эътиборли бўлайлик» – бу яхшироқ, ҳатто таклиф деса ҳам бўлади.

Ёки муаммо бартараф бўладиган пайтда айтилиши зарур. «Шу ширинликни олиб келишингни хоҳлагандим, сен эса унутдинг» – кечаси соат учда бундай ширинликни қаердан топсин?! Эртанги куни ёдига сол, сотиб олиш имконияти бўлади.

Ким қандай вазифага масъул эканлигига эътиборли бўлиш керак. «Ҳисобчи менга ойлик беришда адашди» – бу ҳақида буфетчига айтиб ўтириш бефойда. Ҳисобчи билан гаплашиш зарур. Муаммо сабабчисини эмас, ечимини излаш керак. Бу барчанинг кундалик ҳаётида деярли ҳар куни учрайдиган ҳолат. Муаммолар қанчалик кўп бўлмасин, уларнинг ечими ҳам, албатта, бўлади. Уни излаш фақатгина ўзингизга боғлиқ бўлиб қолаверади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 103
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 268
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 178
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар