«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:36
ЎЗO‘Z

Мутахассис коронавирусга оммавий иммунитет пайдо бўлиши шартини маълум қилди

03 авг, 20:40 2 718 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мутахассис коронавирусга оммавий иммунитет пайдо бўлиши шартини маълум қилди Фото: Sputnik / Мигель Кандела
Одамларни гриппдан ҳимоялаш учун ҳар йил унга қарши эмлаш ўтказилади. Мутахассисларнинг фикрича, коронавирусга қарши курашда бундай эҳтиёж йўқ ва бундан ижобий томонларни излаш лозим.

Жорж Мейсон университети Тизимли биология мактаби (АҚШ) профессори Анча Баранова инсониятда қандай ҳолатда коронавирусга оммавий иммунитет пайдо бўлиши ҳақида сўзлаб берди.

Олиманинг таъкидлашича, SARS-CoV-2 вируси унга чалинган кўплаб одамларда ўртача иммунитет ҳосил қилади. Бу иммунитет 3 ойдан кейин тўлиқ йўқолади. Айнан шу сабабли коронавирусга қарши антитаналарга асосланган оммавий иммунитетни ҳосил қилиш қийин ҳисобланади.

Мамлакатнинг бутун аҳолисини карантинга ўтқизиб, 3 ой ичида коронавирусга чалиниб ўтишини ташкиллаштиришнинг иложи йўқ. Айнан шундай вазиятда вирус йўқолади, чунки у тарқалиши мумкин бўлган одам қолмайди. Инсониятни коронавирусга қарши оммавий иммунитет ҳосил қилишига жуда бўлмаса бир йилга ҳимоялай оладиган вакцина яқинлаштириши мумкин”, деб таъкидлаб ўтган Баранова.

Мутахассиснинг фикрича, коронавирусга қарши ҳар йил янги вакцина ишлаб чиқишга ҳожат бўлмайди, чунки SARS-CoV-2 грипп вируси каби тез мутация қилмайди.

Грипп вирусида тез ўзгаришга улкан қобилият бор, унинг геноми бу учун атайлаб қисмларга бўлинган. У жуда тез мутация қилади. Грипп кўплаб сонда хўжайинлар – чўчқалар, товуқлар, қушларда репликация [ўз-ўзидан кўпайиш] қила олади. Шу сабабли ҳар йил пандемияга айланиши мумкин бўлган гриппнинг янги эпидемияси келади”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.

Грипп вирусининг муттасил янги штаммлари пайдо бўлиши сабабли унга қарши ҳар йил эмлаш талаб этилади. Бироқ коронавирус билан боғлиқ вазиятда бундай эмас - SARS-CoV-2 мақбул тезлик билан мутация қилади. Мутахассиснинг фикрича, коронавирусга қарши қайта эмлаш ҳар гал янги вакцина билан эмас, балки аввал ишлатилган вакцинанинг ўзи билан ўтказилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 0
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар