«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 17:04
ЎЗO‘Z

Коронавируснинг ўпкага таъсирини камайтириш йўллари маълум қилинди

03 авг, 15:30 4 198 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавируснинг ўпкага таъсирини камайтириш йўллари маълум қилинди Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингдан айрим муҳим савол-жавобларни қуйида келтирамиз.

- COVID-19 ўпка ҳажмига таъсир кўрсатадими?
- Ҳа таъсир қилади. Яъни, агар беморда МСКТ (мультисписал компьютер томография)сида ўпкада маълум фоизда жароҳатланиш кузатилса, бу меъёрий ҳажмда ўпканинг шунча соҳаси фаолияти орқада қолаётганини билдиради. Бу эса, ўпканинг шунча қисми нафас фаолиятида фаол иштирок этмаслигини билдиради.

Инсон организми қайта тикланишга мойил. Доимий енгил жисмоний фаоллик билан шуғулланиш ва нафас машқларини бажариш билан ўпкани жароҳатланишидан асрашга ёки жароҳатланган соҳаларни тиклашга, ўзингизга ўзингиз ёрдам беришингиз мумкин.

- Короновирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудми?
- ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.
Бугунги кундаги ҳолатга тўхталадиган бўлсак, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаганларга юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.

Одамлар билан мулоқотни чеклаган инсонларга юқмаслиги мумкин. Лекин вақт ўтиб, ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва шу даврда короновируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса енгил кечиради.

- Ҳавонинг зарарланиши пневмония билан касалланган беморлар соғайишига қанчалик ҳалақит қилади?
- Бемор алоҳида ётган хона ҳавосини тез-тез шамоллатиб туриш зарур, кун давомида 5-6 марта;
- ҳар куни хонани намли тозалаш мақсадга мувофиқ;
- беморга тинчлик, хотиржамлик, тоза ҳаволи шароитни яратиб бериш лозим;
- овқатланиш рациони тўлақонли бўлиши керак.

Булар ўз навбатида касалликдан тезроқ тузалишга имкон беради.

- Ингаляция ёрдам берадими?
- Ингаляция турли йўтал шаклларида балғамни юмшатиш ва дренажлашлашда ёки бронхоспазмларда спазмни йўқотишда турли дори-дармонларни қўллаш билан тавсия этилади. Коронавирус билан касалланишда балғамсиз, қуруқ йўтал кузатилади.

Бундай ҳолатда ингаляция қилиш яллиғланишга ёки йўтал кучайишига олиб келиши мумкин.
Шундай экан, касаллик босқичини ҳисобга олган ҳолда, ингаляцияни қўллаш қатъий шифокор тавсияси ва назорати остида тавсия этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 0
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 0
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бўлимлар