«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:22
ЎЗO‘Z

Фарзандли аёллар амал қилиши керак бўлган 6 қоида

02 авг, 14:44 3 444 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарзандли аёллар амал қилиши керак бўлган 6 қоида Фото: Getty Images
Бола учун энг муҳим инсон – она! У дунёга келтиради, парваришлайди, тарбия беради. Шунинг учун ҳам болажонлар онанинг ҳар бир бажараётган вазифасини тўғри деб баҳолайди ва айнан бунинг зарурат эканлигига ишонади. Натижада болада тақлид қилишга ҳаракат пайдо бўлади. Шу сабабли оналар болада умидсизлик, қўрқув каби салбий ҳолатларга олиб келувчи ҳаракатлардан воз кечмоғи зарур.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, аксарият оналар фарзандларининг олдида ўзини қандай тутиш кераклигини билмайди. Марҳамат, болада соғлом руҳият ҳосил қилиш учун нималардан воз кечиш кераклигини билиб олинг.

Бошқаларни муҳокама қилманг
Аёллар ҳеч нарсани яшира олмайди, қўшни хотин ёки дугоналар билан турмуш ўртоғи, қайнонасини муҳокама қилишни хуш кўради. Афсуски, бундай суҳбат давомида бола барча тафсилотларни хотирасида сақлаб қолади. Оналар эса бу ҳақида кўпинча унутади. Кейинчалик шундай кулгили вазиятлар бўладики, фарзандингиз ҳам муҳокамаларга аралашишни бошлайди. Бу каби ҳолатлар аввал боғчаларда такрорланади. Худди ўзига ўхшаган бирортасини топади ва қолганларни баланд овоз билан муҳокама қилади. Ачинарлиси, бу ҳолатда болани айбдор деб топишади, аслида ундай эмас. Айбни излаш керак бўлса, оналардан бошлаш керак.

Қоидаларга риоя этинг
Агар фарзандингизга маълум қонун-қоидаларни ўргатишни истасангиз, аввало ўзингиз унга риоя қилишга одатланинг. Тасодифан бузилган қоидалар ҳам боланинг ёдида анчагача сақланиб қолади. Унинг онгида катталар айтган ҳар бир вазифани бажармаслик фикри пайдо бўлади. Сабаби бундай вазиятларга кўп гувоҳ бўлган. Масалан, она боласи билан мумкин бўлмаган жойда йўлни кесиб ўтди. Лекин фарзандидан бунинг аксини талаб этади. Маълумотларга кўра, тарбияда айтилганга қараганда кўрилган ҳаракатга эргашиш кўп учрайди. Тасаввур қиляпсизми, ота-онадан ўрнак олган фарзанд эртами, кечми йўл қоидасини бузади ва бу фожиа билан якун топиши мумкин.

Тушкунликка тушманг
Биласизми, болалар нима учун ғайритабиий саволлар беради? Улар дунёни танишга ҳаракат қилади ва бу айнан оналар орқали амалга ошади. Бола онаси билан яқин муносабатда бўлганлиги туфайли унинг кайфиятини ҳам ҳис этади. Она боланинг саволларига бееътибор, қўпол равишда жавоб берса, салбий фикрлар билан бўлишса, у жамиятни шафқатсиз, адолатсиз, деб тасаввур қилади. Илк билимларини бошқаларга ҳам етказган болакай руҳиятида тушкунлик пайдо бўлади. Аслида руҳшуноснинг бола билан ишлаши қийин. Бундай вазиятларда эса муаммони ҳал қилиш икки баробарга оғирлашади.

Ёлғон гапирманг
Оналар томонидан болаларни алдаш жуда кўп учрайдиган воқеа. Айримлари буни сезмаслиги мумкин, лекин алданаётганини билган заҳоти унга ишонишни тўхтатади. Шундай ҳолларда орадаги алоқани тиклаш учун узоқ вақт талаб этилади. Нима бўлганда ҳам ҳақиқатни яширмаслик зарур. Майли, ёқимли бўлмаса ҳам бир қанча муаммони енгишда ёрдам беради. Бундан ташқари, бола ҳақиқат ичида вояга етади, дунёни кўзойнак ортидан кўришга ўрганмайди.

Овозингизни кўтарманг
Ота ва она баланд овозда гаплашса, дастлаб болага ғалати туйилиши мумкин. Лекин бу одат тусига айланса, демак, бола ҳам шундай бўлиши керак, деган фикрга келади. Шунинг учун ҳам айрим болакайлар ҳар қадамда жазавага тушаверадиган бўлиб қолади. Кейинчалик оналар фарзандининг устозидан, қўшнисидан шикоят эшитса, ҳайратланмаса ҳам бўлаверади.

Хафалигингизни кўрсатманг
Дилга озор берувчи сўзларни унутиш анча мушкул. Бола онасини хўрликларга чидашини ёки камситилаётганини кўрмаслиги зарур. Кичкинтойларда ҳаёти давомида йўқ бўлмайдиган фидокорлик ҳисси шаклланиб боради. Агар онада камситилиш, хўрланиш билан боғлиқ муаммо бўлса, уни мутахассислар билан ҳал қилиши зарур. Бу орқали фарзандингизга адолатсизликка қарши курашни ўргатган бўласиз. Албатта, замонавий дунёда муваффақиятга эришиш жуда қийин. Бунинг учун ҳар бир ҳаракатингизни нафақат ўзингизда, балки фарзандларингизда акс этишини тасаввур қилган ҳолда амалга оширинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 204
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 111
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 221
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 346
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 303
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар