«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:25
ЎЗO‘Z

Руслан Шариповнинг қандай касаллик билан вафот этганига ойдинлик киритилди (видео)

01 авг, 23:50 8 042 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Руслан Шариповнинг қандай касаллик билан вафот этганига ойдинлик киритилди (видео) Аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Руслан Шарипов оламдан ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Хонанданинг дўстлари «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида Руслан Шариповни хотирлаб, интернет тармоқларида тарқалган «коронавирусдан ўлди, инсульт бўлибди», мазмундаги фикрларга муносабатини билдирди.

- "Руслан ака умрининг охирги кунларида уйларида эдилар. Кўчага ҳам унақа кўп чиқмас эдилар. Асосан телефонда гаплашардик, ҳафтада 2-3 марта уйларига бориб, кўришиб турардик.

Ижтимоий тармоқларда ўтирамиз, Instagram, Facebook, Telegram’ларда улар ҳақида ҳар хил негатив фикрлар юрибди. Уларни яқиндан билганим учун, ундай эмас, у фикрлар бўлмаган гап деб бемалол айта оламан.

Улар инфаркт касали билан вафот этдилар. Шифокорлар берган хулоса телефонимда турибди, хоҳласангиз кўрсатишим ҳам мумкин. «Доридан ўлиб қолибди, алкoголдан ўлибди» деган гаплар, ҳаммаси бекор гаплар
", - дейди Руслан Шариповнинг тутинган укаси Санжар Абдуюсупов.

Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Руслан Шарипов 1966 йил 10 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Руслан Шарипов «Болалар», «Байт», «Оргинал», «Садо», «Эски шаҳар», «Ўзбек систем», «Шаҳзод», «Ал вакил», «Сетора», «Ялла», «Бону», «Лайло», «Хўжа», Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Наргиз Зокирова, Равшан Собиров, Аваз Олимов, Дилдора Ниёзова сингари кўплаб мусиқий жамоа ва санъаткорларнинг мега хит тароналари муаллифи ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 40
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 560
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 461
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар