«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 19:58
ЎЗO‘Z

Сенат қийноқлар бўйича Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўрови юборади

31 июл, 18:56 583 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенат қийноқлар бўйича Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўрови юборади Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенати кенгашининг 2020 йил 29 июль куни видеоконференцалоқа шаклида мажлиси бўлиб ўтди. Уни парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева олиб борди, дея хабар беради Сенат ахборот хизмати.

Мажлисда Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисини 2020 йил 7 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Хусусан, Сенат қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятлар содир этилиши ҳолати тўғрисида Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўровлари юбориш масаласини кўриб чиқади.

«Таълим тўғрисида»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги, «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлар қайта кўриб чиқилади.

Фото: Олий Мажлис Сенати
Бундан ташқари, «Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунларни муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Шу билан бирга, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллик ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, Ички ишлар вазири, Ташқи ишлар вазири ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ахборотлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • 15 та янги қонун маъқулланган Сенат ялпи мажлиси қандай ўтди? 25 авг, 12:20
  • Сенатнинг ялпи мажлиси 13 декабрда бўлиб ўтади 05 дек, 21:58
  • Эртага Сенат халқаро меҳнат стандартлари масаласини кўриб чиқади 03 окт, 13:08
  • Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида 15та масала кўриб чиқилди 14 дек, 01:50
  • Олий Мажлис Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси 13 декабрь куни чақирилади 12 дек, 14:02
  • Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси 3 декабрь куни чақирилади 20 ноя, 10:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳаракатланаётган автомобиль ғилдираги ичида нималар содир бўлади? (видео) 04 авг, 19:05 1
  • Samsung сиғими 6000 мА/соатга тенг Galaxy М31 s моделини тақдим этди 04 авг, 18:43 0
  • Ҳабиб Нурмагомедов: «Гэтжини океаннинг энг тубига олиб бориб, чўктириб юбораман» 04 авг, 18:25 0
  • Янги Kia K5 седанлари ўн метрли трамплиндан сакради (видео) 04 авг, 17:57 4
  • Юрак касаллиги бўлганлар Covid-19’га чалинганда нималарга эътибор бериши керак? 04 авг, 17:32 120
  • Беларусни йўқотишдан қўрқадиган Россия, портлаш ёқасидаги дунё, коронавирусга қарши рецепт - Лукашенко миллатга мурожаат қилди 04 авг, 17:08 179
  • Рани Мукержи ва Адитя Чопра: Муҳаббатга айланган дўстлик ҳикояси 04 авг, 16:45 135
  • Лимон нархи йил бошидан буён қарийб 152 фоизга ошди 04 авг, 16:26 256
  • Хоразмдаги “самосуд” юзасидан маълумот берилди 04 авг, 16:04 274
  • Ўзбекистонда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси қанчага ўсгани маълум қилинди 04 авг, 15:35 202
  • Холестеринни дори-дармонсиз камайтириш усули айтилди 04 авг, 15:14 462
  • Жуманазар ака оламдан ўтди 04 авг, 14:50 2 038
  • Бўлимлар