«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 18:44
ЎЗO‘Z

«Ўзгидромет» август ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди

30 июл, 18:17 2 641 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзгидромет» август ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва кам булутли, ҳарорат 35-38 даража.
Мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волгабўйидан нам ва салқин ҳаво оқими кирди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида об-ҳаво булутли бўлади, айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 28-33 даражагача пасаяди.

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, эртага нам ва салқин ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга бориб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Кундузги ҳарорат 30-33 даражагача пасаяди, Қурбон ҳайити куни республика аҳолисини салқин ҳаво кутмоқда.

1 августда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кузатилиши мумкин, мамлакатнинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат 30-33 даража атрофида бўлади.

2 августда республиканинг катта қисмида об-ҳавонинг яна кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда, фақат баъзи тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кейинги ҳафтада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат аста кўтарилади ва яна 36-39 даражани ташкил қилади.

Кейинчалик август ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Қисқа муддатли ёмғирлар асосан республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кузатилади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража атрофида, айрим кунларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда. ойнинг сўнгги ўн кунлигида кундузги ҳарорат 28-33 даражагача пасайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, август ойи Ўзбекистонда йилнинг энг қуруқ ойи ҳисобланади.

Август ойида ёмғирли кунлар ўртача 1-2 кунни, Фарғона водийси ва тоғларда −3-6 кунни ташкил қилади. Ўртача ёғинлар миқдори мамлакат ҳудудининг катта қисмида 1-2 мм, айрим жойларда 3-4 мм, тоғолди ва тоғларда 10-20 мм.ни ташкил қилади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Дам олиш кунлари Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда 24 июл, 17:45
  • Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда 11 мая, 13:44
  • Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди 08 мая, 19:09
  • Май ойида юртимизда қандай об-ҳаво кутиляпти? 01 мая, 17:25
  • «Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди 27 апр, 16:16
  • Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди 24 апр, 15:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳабиб Нурмагомедов: «Гэтжини океаннинг энг тубига олиб бориб, чўктириб юбораман» 04 авг, 18:25 0
  • Янги Kia K5 седанлари ўн метрли трамплиндан сакради (видео) 04 авг, 17:57 3
  • Юрак касаллиги бўлганлар Covid-19’га чалинганда нималарга эътибор бериши керак? 04 авг, 17:32 119
  • Беларусни йўқотишдан қўрқадиган Россия, портлаш ёқасидаги дунё, коронавирусга қарши рецепт - Лукашенко миллатга мурожаат қилди 04 авг, 17:08 178
  • Рани Мукержи ва Адитя Чопра: Муҳаббатга айланган дўстлик ҳикояси 04 авг, 16:45 135
  • Лимон нархи йил бошидан буён қарийб 152 фоизга ошди 04 авг, 16:26 255
  • Хоразмдаги “самосуд” юзасидан маълумот берилди 04 авг, 16:04 274
  • Ўзбекистонда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси қанчага ўсгани маълум қилинди 04 авг, 15:35 202
  • Холестеринни дори-дармонсиз камайтириш усули айтилди 04 авг, 15:14 462
  • Жуманазар ака оламдан ўтди 04 авг, 14:50 2 034
  • Остон Ўруновни “Манчестер Сити” футболчисига тенглаштиришди 04 авг, 14:30 885
  • Ёқтирган қизи учун йигит қўлини қонга ботирди 04 авг, 14:08 1 335
  • Бўлимлар