«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:51
ЎЗO‘Z

Олимлар: "Коронавирус ёш ва соғлом кўринадиган одамлар томонидан тарқатилади"

29 июл, 08:53 2 481 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар: "Коронавирус ёш ва соғлом кўринадиган одамлар томонидан тарқатилади" Сўнгги йилларда олиб борилган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёш, аломатларсиз касаллик ташувчилар вирус тарқалишида илгари ўйлагандан кўра кўпроқ рол ўйнаши мумкин. Бу ҳақда Deutsche Welle нашрига асосланиб, Tengrinews хабар бермоқда.

Америкалик мутахассислар, Хитойда COVID-19’нинг симптомсиз ташувчиси бўлган аёл ўз уйининг лифтида бир неча дақиқа ичида 71 кишига касаллик юқтиргани ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, аёл март ойида АҚШдан Хитойга қайтиб боради ва коронавирусга тест топширади. Тест жавоби манфий чиқади. Шунга қарамай, у карантинга риоя қилишга қарор қилади. Лекин аёлнинг айтишича у икки ҳафта давомида фақатгина бир марта лифтдан фойдаланган.

Бундан ташқари, яқинда япон олимлари 3000 дан ошиқ касалланиш занжирларини текшириб кўрди. Мутахассислар, инфекция тарқалишининг дастлабки манбалари бўлган 22 кишини аниқлашга муваффақ бўлган. Уларнинг ҳар иккитасидан бири 20 дан 39 ёшгача бўлган. Бу олимларни ҳайратда қолдирган, чунки Японияда маълум бир даврда касалланиш ҳолатларининг аксари 50-70 ёшдаги беморларда аниқланган.

Киото университетининг вирусология кафедраси доценти Юки Фурусенинг таъкидлашича, ёшлар кўпинча касалликнинг енгил турига чалинади ва улар бошқаларга юқиши мумкинлигини англамайди.

Япониядаги Тохоку университети вирусология профессори Хитоши Ошитани ҳам ёш авлод аъзолари ўзларини камроқ хавфли деб билади, шунинг учун улар кўпроқ ҳаракатчан ва инфекция манбаси билан алоқада бўлиш эҳтимоли кўпроқ.

Ўз навбатида, Гонконг ва Буюк Британияда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вирусни ташувчилар орасида яширин ташувчиларнинг улуши 50 фоизгача бўлиши мумкин.

Бироқ олимлар аломатларсиз ташувчиларнинг SARS-CoV-2’нинг тарқалишига қандай даражада ҳисса қўшиши тўғрисида ҳали ҳам бир қарорга кела олмаган.

Аксарият мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавируснинг аниқ белгилари бўлган беморнинг инфекцияни юқтириш хавфи аломатларсиз бўлган вирус ташувчисига қараганда юқори.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 28
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар