«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2020, 03:13
ЎЗO‘Z

Ушбу ой охирларида об-ҳаво бироз салқинлашиши кутиляпти

27 июл, 14:38 1 585 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ушбу ой охирларида об-ҳаво бироз салқинлашиши кутиляпти «Ўзгидромет» бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра 27 июлдан 29 июлгача Ўзбекистон ҳудуди атмосферадаги кучсиз ғарбий оқим ҳаракати таъсирида бўлади, натижада республикада об-ҳавонинг ўртача иссиқ ва мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ бўлиши кутилмоқда.

Фақат Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида, 28 июль сешанба куни эса Фарғона водийсининг тексилик ҳудудида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати 35-38 даража бўлади, айрим жойларда 40 даражагача етади.

30 июль куни Волгабўйи ҳамда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари устида баландликдаги циклон шаклланиши кутилмоқда, у 31 июль куни ва августнинг биринчи кунларида бутун республика ҳудудидаги об-ҳавонинг шаклланишига таъсир кўрсатади.

31 июлда республиканинг барча вилоятларида айрим жойларга, 1-2 август кунлари тоғли ва тоғолди туманларга қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 33-36 даражагача пасаяди, бу июль охири — августнинг боши учун хос бўлган иқлимий меъёрларга яқиндир.

Баъзи кунларда республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Дам олиш кунлари Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда 24 июл, 17:45
  • «Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 12 июн, 15:30
  • «Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди 08 июн, 14:51
  • Ўзбекистонда яна кучли ёмғир ёғиши кутиляпти 04 мая, 10:00
  • Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда 30 апр, 09:57
  • «Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 10 янв, 13:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бугун 742 кишида коронавирус аниқланди, 804 киши касалликдан тузалди 07 авг, 00:37 134
  • Президент талабалар учун арзон интернет трафиклари жорий этиш бўйича топшириқ берди 07 авг, 00:27 102
  • ОТМларда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади 06 авг, 23:54 151
  • Президент ОТМга қабулни ташкил қилиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди 06 авг, 23:43 129
  • UzAuto Motors Кушербоевнинг фикрларини популизм деб атади 06 авг, 23:23 589
  • Учтепа туманидаги учта маҳалла аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши 06 авг, 23:00 234
  • “Novavax” компанияси “Covid-19”га қарши вакцина бўйича икки муваффақиятли тадқиқот натижаларини эълон қилди 06 авг, 22:43 674
  • Тушкунлик, чарчоқ, ортиқча вазн. Спорт билан шуғулланиш вақти келганини билдирувчи белгилар 06 авг, 22:20 222
  • Байрутлик келинчак фотосессия пайтида юз берган портлаш ҳақида сўзлаб берди (видео) 06 авг, 21:55 1 284
  • Кириш имтиҳонлари икки сменада, тест стадионларда ўтказилади 06 авг, 21:33 686
  • Россиялик талабалар коронавирусдан даволашнинг янги усулини топишди 06 авг, 21:13 1 535
  • Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - Ўзбекистон U-19 - 3:2 06 авг, 20:49 331
  • Бўлимлар