«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:58
ЎЗO‘Z

Янги ўқув йили онлайн шаклда бошланади

26 июл, 09:53 3 776 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги ўқув йили онлайн шаклда бошланади 25 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда бир қатор муҳим саволларга жавоб берилди.

Олий таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили қандай бошланади? Масофавий таълим давом этаверадими?
Анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди. Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2 курс ўқувчиларига янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда.

Олий таълим муассасаларига қабул жараёнида ўтказиладиган ижодий имтиҳонлар бўйича қандай ўзгаришлар киритилаяпти?
Бугунги кунда мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда кириш имтиҳонларини бирхиллаштириш мақсадида тест билан бирга бўладиган ижодий имтиҳонлар ўрнига олдинги йилларда шу таълим йўналишидаги тест фанларидан бири қўйилиши режалаштирилган. Касбий (ижодий) имтиҳонлар эса амалдаги тартибда ўтказилади.

Нима сабабдан магистратура босқичида ўқишни кўчириш мумкин эмас?
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 232-бандига мувофиқ хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмаслиги белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги Низомга мувофиқ магистратура талабаларига биринчи ўқув йилининг биринчи икки ойида магистрлик диссертациялари мавзулари ва уларга бириктирилган илмий раҳбарлар тасдиқланади. Магистратура талабаларининг магистрлик диссертацияларини тайёрлаш жараёни биринчи курснинг биринчи семестридан бошланади. Магистратура талабалари ўқишининг кўчирилиши натижасида уларнинг қолган муддатда магистрлик диссертацияларини янгидан белгиланган талаблар даражасида тайёрлаш имкони мавжуд эмас. Юқоридагиларга кўра, магистратура босқичида талабалар ўқишини кўчириш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 2
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 266
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар