«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2020, 08:50
ЎЗO‘Z

«Ростов» Элдор Шомуродовни сотишга қарор қилди

23 июл, 17:08 2 166 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ростов» Элдор Шомуродовни сотишга қарор қилди Фото: Twitter
«Ростов» жамоасида катта ўзгаришлар бўлади, деб ёзмоқда «Спорт-Экспресс» журналисти Вячеслав Короткин.
Таъкидланишича, клуб ривожланиш сиёсатига ўзгариш киритади. «Ростов» маошларни камайтиради ва ўз етакчиларини трансферга қўяди. Клуб Ростов вилоятидан катта молиявий ёрдам кутмаяпти.

Журналистнинг айтишича, клуб биринчи ўринда ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Матиас Норманни сотишга уринади. Жамоа бу икки нафар футболчининг трансферидан катта пул ишлаб олмоқчи.

Қайд этилишича, «Ростов»ни исталган футболчи тарк этиши мумкин.

Бироқ «Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин, инвестор ва президент Арташес Арутюнянц, шунингдек спорт директори Алексей Рискиннинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ чиққан хабарлар инкор этилган. Улар клубда қолади.

«Ростов» РПЛ 2019/20 йилги мавсумида 5-ўринни қўлга киритди ва Европа Лигаси саралаш босқичида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди.
Аввалроқ «Ростов» Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини 5 миллион таклиф қилган Бельгиянинг «Гент» клубига сотмаган эди.

Шомуродов Россия чемпионати жорий мавсумида 28 ўйин ўтказиб, 11 гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • "Ростов" қишда 4 нафар легионерни сотиб юборади, улар орасида Шомуродов... 27 дек, 09:53
  • "Ростов" президенти: "Карпин барчасидан мамнун, у ҳеч қаерга кетишни истамаяпти" 18 ноя, 22:07
  • "Ростов" PR-директори ишдан кетди. Карпин ҳам кўплаб футболчилар қатори кетиши мумкинлигини айтиб ўтди 14 ноя, 14:35
  • "Ростов" қишда 6 футболчини сотиб юбориши мумкин. Улар орасида Шомуродов ҳам бор 13 ноя, 17:37
  • «Ростов» молиявий муаммо сабаб Шомуродовни трансферга қўйиши мумкин 13 ноя, 15:31
  • Элдор Шомуродов "Ростов" билан шартномасини узайтирди 27 мая, 23:42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон конституцияси қайта ёзиб чиқилмоқда 02 дек, 08:00 0
  • Фаррух Зокиров «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти билан тақдирланди 02 дек, 07:30 110
  • Қорабайир зотдор отлари Қашқадарёдан Тошкентгача юриб боради (фото) 02 дек, 07:00 168
  • Хитойнинг «Чанъэ-5» зонди Ойга қўнди 02 дек, 00:30 329
  • 300 килоли одамни кран ёрдамида уйидан олиб чиқишди 01 дек, 23:44 800
  • Оскарга муносиб. Келин асал ойидан сўнг фош бўлди 01 дек, 23:00 619
  • «Нефтчи» – «Турон» ўйинидаги тартибсизлик иштирокчиларидан 8 киши қўлга олинди 01 дек, 22:22 417
  • Apple iPhone’ларнинг «сув ўтказмаслиги» сабаб 10 млн евро жаримага тортилди 01 дек, 21:50 484
  • Тадбиркор фойдасига 187 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди 01 дек, 21:25 316
  • Қиш кунларида фарзандлар таъминоти ҳар қачонгидан долзарбдир 01 дек, 21:00 451
  • «Қалпоқ»даги Мараймамат — Раҳмонали Суропов шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди 01 дек, 20:40 1 249
  • Болливуд қироли Шохруҳ Хон қандай яшайди? (фото) 01 дек, 19:30 1 123
  • Бўлимлар