«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:03
ЎЗO‘Z

Мутация коронавирусни янада юқумли қилиши мумкинми?

21 июл, 23:23 2 630 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мутация коронавирусни янада юқумли қилиши мумкинми? Фото: Getty Images
Ҳозирда бутун дунёга таҳдид солаётган коронавирус Хитойда пайдо бўлган илк ҳолатидан бироз фарқ қилади. Расмий номи Sars-Cov-2 деб номланган вирус эндиликда мутация жараёнини бошдан кечирмоқда.

Шу ўринда жуда муҳим бир савол ўртага чиқади. Хўш, мутация жараёнлари вирусни янада юқумлироқ ва янада ҳалокатлироқ ҳолга келтириши, яратилиши кутилаётган вакциналарнинг муваффақиятига таҳдид солиши мумкинми?

Аслида, коронавирус грипп каби вирусларга нисбатан жуда секин ўзгарувчанлик хусусиятига эга. Аҳолида иммунитет даражаси пастлиги, вакциналар ва самарали даволаш усуллари мавжуд эмаслиги боис ҳозирча вируснинг олдида мослашиш зарурияти мавжуд эмас. Яъни ҳозирги ҳолати билан ҳам у муомалада қолиши мумкин.

Уҳанда бошланган эпидемиядан бир мунча вақт ўтгач, катта эҳтимол билан Италияда вируснинг инсон ҳужайрасига кириб бориш учун ишлатадиган «тикон»ларидаги оқсилда D614G деб номланган муҳим бир мутация пайдо бўлди. Эндиликда бу ҳолат дунёга тарқалган вирус намуналарининг 97 фоизида кузатилмоқда.

Эволюциявий устунлик
Асосий масала ушбу мутация жараёнининг вирусга устунлик бериши ёки бермаслигидир.

Вирусларда бундай катта режалар йўқ. Улар доимо мутацияга учраб туради. Бу уларнинг кўпайишига ёрдам беради. Баъзи бир мутация жараёнлари эса уларнинг кўпайишига тўсқинлик қилади. Айрим ўзгаришлар эса ҳеч қандай жиддий таъсирга эга бўлмайди. UCL доктори Люси ван Дормп вируснинг ўзини ўзи кўпайтиришини қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш сифатида тавсифлайди. Унинг фикрича, жорий мутация кенг тарқалишининг асосий сабаби унинг эпидемиянинг бошланғич нуқтасида пайдо бўлгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ бу қараш тобора зиддиятли тус олиб бормоқда.

Шеффилд университети доктори Тушан да Силва каби вирусологларнинг аксарияти вируснинг ушбу тури аввалги туридан кўра эволюцион афзалликларга эга, деб айтишга ҳали эрта эканини таъкидламоқда.

Да Силванинг айтишича, вирусни «янада юқумлироқ» дейиш учун ҳали барвақт, аммо у «таъсир ўтказувчи» экани аниқ.

Флорида штатидаги Скриппс университети профессори Ҳерюн Чо ва Майкл Фарзаннинг таъкидлашича, лаборатория шароитида мутацияга учраган вирус ўзгаришга учрамаган вирусдан кўра ҳужайраларга киришга «уста» бўлади. Тикан оқсилидаги ўзгаришлар вируснинг ҳужайрага яхшироқ ёпишишига ва унга фаол таъсир ўтказишига имкон беради.

Профессор Фарзан вируслардаги тикан оқсили уларнинг янада юқумли бўлишига ёрдам беришини, аммо бу фараз ҳали исботланмаганини айтмоқда.

Лаборатория натижалари
Нью-Йорк университетидаги ген технологиялари марказида ген алмаштириш технологияси Crispr устида тадқиқотлар олиб борган профессор Невилл Санжана жамоаси томонидан вируснинг оқсил «тикани»даги мутацияси яратилди ва у одамнинг тўқима ҳужайраларида Уҳанда тарқалган вирус билан таққослаб кўрилди. Санжана ўз тадқиқотларига асосланиб, лаборатория муҳитида мутацияга учраган вирус асл вирусга қараганда юқумлироқ бўлишини айтди. Доктор Фарзан ҳам мутацияга учраган вирусларнинг тарқалиш суръати кучлироқ, деган фикрни қўллаб-қувватламоқда.

Лаборатория муҳитидан ташқарида мутацияга учраган вирусларнинг одамларга юқиш эҳтимоли юқори эканини кўрсатувчи тўғридан тўғри далиллар мавжуд. Масалан, ўтказилган икки тадқиқотда мутацияга учраган вирус билан оғриган беморларда вирус юки кўпроқ эканлиги аниқланди. Бу эса уларнинг юқори юқумлилик хусусиятига эгалигини кўрсатади. Бироқ мутацияга учраган вирусга чалинганларнинг касалликни оғир кечириши ёки касалхонада узоқроқ қолиб кетиши ҳақида бирор далил мавжуд эмас.

Умуман олганда, вируснинг нисбатан юқумлироқ бўлиши унинг кўпроқ ўлимга сабаб бўлишини англатмайди. Аслида бунинг акси. Коронавируснинг касалликни енгилроқ ёки оғирроқ ўтказишга сабаб бўладиган даражада мутацияга учрагани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Қолаверса, вируснинг юки ҳам унинг одамга қандай юққанига ишора қилувчи кўрсаткичдир.

Мутация эпидемиянинг ўзига айланди
Умумий аҳоли олиб қаралганда вируснинг кўпроқ ёки камроқ юқумлилик кўрсаткичига эга бўлишини аниқлаш жуда қийин. Бироқ мутахассислар мутацияга учраган вируснинг нафақат Хитойда, балки дунёнинг барча нуқталарида асл нусхага қараганда одамдан одамга юқиш кўрсаткичи юқори эканини айтмоқдалар. Ҳатто ҳар икки тур, яъни мутацияга учраган ва мутацияга учрамаган вирус тарқалган ҳудудларда ҳам ўзгаришга учраган вирус устунлик қилмоқда.

Аслида, коронавируснинг D614G намунаси дунё бўйлаб шу даражада кенг миқёсда тарқалдики, охир-оқибат у бутун бошли эпидемиянинг ўзига айланди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда яратилиши кутилаётган вакциналарнинг аксарияти вирус «тикани»нинг бошқа қисмига йўналтирилган. Бу эса мутациянинг жорий тадқиқотларга таъсир ўтказмаслигини англатади. Янги турдаги вирус антитаналарга нисбатан сезувчан экани ҳақидаги баъзи далиллар ҳам мавжуд.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 588
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 87
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 357
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар