«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 03:37
ЎЗO‘Z

Тошкентда ўзини президент администрациясида ишлашини айтиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахс ушланди

20 июл, 14:14 2 825 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда ўзини президент администрациясида ишлашини айтиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахс ушланди Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги хусусий клиникалардан бирининг раҳбарига номаълум кимса қўнғироқ қилиб, ўзини Президент Администрациясида юқори лавозимда ишловчи шахс сифатида таништирган ва унинг қабулига бир она-болани юбораётганлигини, зудлик билан тиббий муолажа кўрсатиши кераклигини тайинлаган.

Клиника раҳбари унинг расмий оҳангдаги муомаласидан ҳеч бир шубҳага бормасдан, қабулига келган аёлнинг боласини текширувлардан ўтказади. Натижада боланинг бурнидаги ўсимтани жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш зарурлиги аён бўлади. Гарчи бундай операция ўзининг шифохонасида амалга оширилмаса-да, у 7,5 млн. сўм сарфлаб, бошқа клиникада бу топшириқни бажаради.

Орадан бир оз муддат ўтиб, юқоридаги шахс клиника раҳбарига яна қўнғироқ қилади ва кўрсатган хизмати учун миннатдорлик билдириб, энди унга яхшилик қилмоқчи эканлигини айтади.

Яъни, Тошкент шаҳридаги кўпқаватли уйларда эгасиз, деб топилган 11 та хонадон борлигини, уларнинг ҳар бирини 10 минг АҚШ долларидан жами 110 минг АҚШ долларига олиб беришини билдиради.

Унинг гапларига ишонган клиника раҳбари арзон нархда таклиф қилинган уйларни олишга рози бўлади ва фирибгар юборган одамга 10 минг АҚШ долларини дастлабки тўлов сифатида беради.

Жорий йилнинг июль ойига келиб эса, у яна қўнғироқ қилади ва гўёки шаҳар ҳокимининг 11 та хонадонга эгалик ҳуқуқини берувчи қарори чиққанлигини ва бунинг учун дастлаб 50 минг АҚШ доллари беришини, қолган қисмини эса иш тўлиқ ҳал бўлганидан кейин бериши кераклигини айтади.

ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарнинг номидан келган унинг турмуш ўртоғи ва ҳамтовоғи хусусий клиника раҳбаридан 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Сўнгра Тошкент шаҳридаги вақтинчалик яшаш манзилида фирибгарнинг ўзи – 1983 йилда туғилган Х.Б. ҳам қўлга олинди.

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида истиқомат қилувчи, ҳеч қаерда ишламайдиган ушбу шахснинг бу хатти-ҳаракати биринчиси эмас. Аниқланишича, у аввал Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юбораман, республикамиздаги олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўяман, дея фуқароларни алдаб келган ва Жиноят кодексининг 168–моддаси, яъни фирибгарлик билан айбланиб, тўрт маротаба судланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ундан жабр кўрган бошқа фуқароларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 160
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 101
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 172
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 95
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 85
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 43
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 85
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 32
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 39
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 49
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 76
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 153
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 129
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 82
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 75
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 160
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 445
  • Бўлимлар