«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:43
ЎЗO‘Z

+566: Тўққиз ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди

20 июл, 08:22 3 382 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
+566: Тўққиз ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди 19 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 566тага ошиб, жами касалланиш ҳолатлари сони 16752тага етди.
«Шу йилнинг 19 июль куни мамлакатимизда 566 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 110 нафари Карантин муассасаларида, 456 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Шу кунгача кунлик кўрсаткич 500дан ошиши уч марта кузатилган эди. 13 июль куни касалланганлар 594тага ошиб, рекорд қайд этилган, 17-18 июль кунлари мос равишда 541 ва 579 кишида вирус тасдиқланганди.

Айни пайтда мамлакатда 7386 киши COVID-19'дан даволанмоқда. Улардан қанчаси амбулатор, қанчаси стационар шароитда даволанаётгани ҳақида маълумот йўқ.

18 июль, янги ҳолатлар:
Карантин марказида – 110 (барчаси хориждан келган)
Профилактика мақсадида ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида - 456

Тошкент шаҳрида 267 нафар;
Андижон вилоятида 65 нафар;
Наманган вилоятида 22 нафар;
Тошкент вилоятида 31 нафар;
Бухоро вилоятида 17 нафар;
Сирдарё вилоятида 41 нафар;
Самарқанд вилоятида 9 нафар;
Сурхондарё вилоятида 3 нафар;
Жиззах вилоятида 1 нафар.

Тузалганлар (+152)
Бугун Ўзбекистоннинг 5 ҳудудида жами 152 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 9279 нафарга етди.

Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 108 нафар;
Сирдарё вилоятида 16 нафар;
Андижон вилоятида 11 нафар;
Қорақалпоғистонда 2 нафар;
Фарғона вилоятида 1 нафар.

Қурбонлар сони 4 нафарга ортиб, камида 87 нафарга етди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7386 нафар бемордан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 304 нафар, стационар карантинда эса 22 159 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 262
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар