«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 23:20
ЎЗO‘Z

Олимлар аср охирига келиб айрим давлатлар аҳолиси икки баравар камайиб кетишини прогноз қилди

17 июл, 22:53 2 074 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар аср охирига келиб айрим давлатлар аҳолиси икки баравар камайиб кетишини прогноз қилди Фото: Anadolu
Ер юзи аҳолиси 2064 йилда ўзининг энг юқори кўрсаткичига — 9,7 миллиард кишига етади, шундан сўнг улар сони аста-секин пасайиб, аср охирида 8,8 миллиард кишини ташкил қилади. Бу ҳақда Вашингтон штати университетидаги Соғлиқ кўрсаткичлари ва баҳоланиши институти (IHME) олимлари прогнозига таяниб BBC News хабар берди.

Қайд этилишича, тадқиқотчилар дунёдаги туғиш коэффициенти (бир аёл ҳаёти давомида дунёга келтира оладиган болалар сони) ўзгаришини таҳлил қилиб шундай хулосага келган. Хусусан, 1950 йилда бу кўрсаткич 4,7 бўлган бўлса, 2017 йилда икки барвар камайиб 2,4 ни ташкил этган.

Мутахассислар 2100 йилга келиб туғиш коэффициенти 1,7 гача тушиб кетишини прогноз қилмоқда. Олимлар агар ушбу коэффициент 2,1 дан тушиб кетса, Ер юзи аҳолиси қисқара бошлашига эътибор қаратган.

Маълумотларга кўра, Япония аҳолиси 2017 йилда ўз чўққисига эришиб, 128 миллион кишини ташкил қилган. IHME прогнозига кўра, аср охирига келиб Япония аҳолиси 53 миллион кишигача камайиб кетади. Италия аҳолиси эса шу давр ичида 61 миллион кишидан 28 миллион кишигача қисқаради. Шунингдек, аср охирига келиб Испания, Португалия, Таиланд, Жанубий Корея ва бошқа айрим давлатлар аҳолиси 2 баравар камайиб кетади.

Ҳозирда дунёда аҳолиси энг зич жойлашган Хитойда эса аҳоли сони 2024 йилга келиб максимумга етади ва 1,4 миллиард кишини ташкил қилади. Бироқ аср охирига келиб Хитой аҳолиси қарийб 2 баравар камайиб, 723 миллион кишини ташкил қилади. IHME прогнозига кўра, 2100 йилга келиб умумий ҳисобда 195 та давлатдан 183 тасида аҳоли сони қисқаради.

Олимларнинг изҳолашича, туғиш коэффициентининг пасайиши, биринчи навбатда, кўплаб аёллар таълим олиш ва ишлаш имконига тобора кўпроқ эга бўлаётгани, шунингдек, контрацепция воситалари кенг қўлланилаётгани билан боғлиқ.

Бундан ташқари, XXI аср охирига келиб кекса ёшлилар сони сезиларли даражада ортиб, болалар сони камайиб кетади. Хусусан, 5 ёшдан кичик болалар сони 2017 йилдаги 681 миллион нафардан 2100 йилда 401 миллион нафаргача камайиб кетади. 80 ёшдан катталар сони эса, аксинча, 2017 йилдаги 141 миллион нафардан аср охирида 866 миллион нафаргача ортади.

Тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Кристофер Мюррей дунё аҳолиси ёш структурасининг бундай ўзгаришини «улкан ижтимоий ўзгариш» деб атамоқда. Унинг огоҳлантиришича, бу жаҳон иқтисодиёти учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Инсониятнинг келажаги айтиб берилди 16 июл, 23:13
  • Олимлар аср охирига келиб Ер аҳолиси сони сезиларли камайиб кетишини прогноз қилишмоқда 15 июл, 23:30
  • Россия аҳолиси қаторасига иккинчи йил камаймоқда 24 янв, 21:28
  • Хитой аҳолиси 1,4 млрд кишидан ошди 17 янв, 10:15
  • БМТ сайёра аҳолиси сонини маълум қилди 03 апр, 09:13
  • Туркия аҳолиси деярли 80 млн кишига етди 01 фев, 09:25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этди 12 мая, 22:44 0
  • Жиззахда МИБ томонидан давлат бюджетига 1.4 млрд. сўм ундирилди 12 мая, 22:22 0
  • Олимлар коронавируснинг жинсий қувватга таъсирини ўрганишди 12 мая, 21:53 15
  • ЖЧ-2022. Миллий терма жамоамиз қайси стадионда ва соат неччида ўйнаши маълум 12 мая, 21:30 78
  • "Навбаҳор" ўз майдонидаги илк ғалабани "Сурхон" устидан қўлга киритди 12 мая, 21:14 120
  • Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Пахтакор" пешқадамликни қўлга олди 12 мая, 21:04 145
  • Муборак арафа кунлари ота фарзанди учун 7 ойлик алимент пулларини тўлади 12 мая, 20:47 104
  • Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди 12 мая, 20:25 138
  • Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади 12 мая, 19:56 185
  • Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 12 мая, 19:18 150
  • Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди 12 мая, 18:36 426
  • Роналдунинг агенти унинг хизматларини АПЛ клубига таклиф қилмоқда 12 мая, 18:00 325
  • Бўлимлар