«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:06
ЎЗO‘Z

Бокуликлар Қорабоғ учун жанглар тикланишини талаб қилиб митинг уюштирди

16 июл, 10:52 2 494 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бокуликлар Қорабоғ учун жанглар тикланишини талаб қилиб митинг уюштирди Аввал хабар қилганимиздек, 12 июль куни бошланган арман-озарий чегарасидаги қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда. 14 июль куни Озарбайжон икки нафар юқори мартали ҳарбийси ўлдирилганини хабар қилди.

15 июль, чоршанба куни Боку аҳолиси Арманистон ва Озарбайжон чегарасида ҳарбий ҳаракатларга алоқадор Озарбайжон армиясини қўллаб-қувватлаш учун рухсат этилмаган митингга чиқишди. Бу ҳақда Oxu.az портали хабар берди.

Митинг иштирокчилари "Шаҳидлар ўлмас, Ватан ажралмас", «Қорабоғ» ва "Озод Қорабоғ" деган ватанпарварлик шиорларини кўтариб чиқишди.
Озодлик радиосининг озар хизмати хабарига кўра, йиғилганлар янгитдан ҳарбий ҳаракатлар бошлашни сўраб, "уларга қурол беришларини" талаб қилишди.

Репорт нашри маълумотларига кўра, мамлакат байроғини кўтариб олган минглаб ёшлар "Шаҳидлар хиёбони" майдонига томон ҳаракатланишди. Айни шаклдаги намойишлар Озарбайжоннинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилди.
«РИА Новости» агентлигининг хабар беришича, намойишчилар парламент биносига киришга уринганлар ва полиция улар устига сувли ўқлар отган.

Шу билан бирга, «Инфотека24» ахборот портали хабарига кўра, уларнинг уриниши муваффақиятли якунланган ва намойишчилар парламентга киришган. Канал бино ичидаги намойишчилар, шунингдек, ичкаридаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари акс этган видеони жойлаштирди.

Ўзбекистон ҳукумати иккала мамлакат ўртасидаги урушни қоралайди ва томонларни музокараларга чақирди.
Шунингдек, йирик мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ, Европа Иттифоқи ҳамда Россия томонлардан урушни тўхтатишни талаб қилди. Туркия эса ҳар қандай вазиятда ҳам ушбу можарода Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Қорабоғ можароси 1980 йилларнинг охиридан бери давом этмоқда. Томонлар, асосан, арманлар яшайдиган Тоғли Қорабоғ устида назорат ўрнатиш устида тортишади. СССР пайтидан бери ушбу ҳудуд Боку назорати остида. Ҳарбий тўқнашувга айланган можаронинг фаол босқичи 1992 йилдан 1994 йилгача бўлган даврда содир бўлди. Бироқ, фаол ҳарбий можаролардан кейин Қорабоғ амалда Озарбайжондан мустақилликка эришди ва тўқнашув тўхтатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 153
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 773
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 791
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 200
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар