«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 06:59
ЎЗO‘Z

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги суд раислари хизмат автоларига боғлиқ ҳолатлар юзасидан муносабат билдирди

14 июл, 17:25 4 000 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги суд раислари хизмат автоларига боғлиқ ҳолатлар юзасидан муносабат билдирди 12 июль куни интернетда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ЖИБ туман суди раиси ҳамда туман маъмурий судининг раисига Жарқўрғон шаҳрига кираверишдаги блокпостда шахсан туман ҳокими ва туман ИИБ бошлиғи ҳаракатланишга монелик қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Воқеа жойида бевосита ишчи гуруҳига раҳбарлик қилган Жарқўрғон тумани ҳокими З.Давлатов, туман ИИБ бошлиғи Б.Хидиров ва унинг ўринбосари Ш.Азизбердиев ҳамда бошқа алоқадор ходимларга нисбатан суд ходимига қасддан енгил тан жароҳати етказиш, судья ва суд ходимларини обрўсизлантириш, судьянинг хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиш ва бошқа ҳолатларга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилгани маълум қилинган эди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ЖИБ туман суди раисининг хизмат машинаси ҳаракати билан боғлиқ ҳолатга расмий муносабат билдирди.

«2020 йил 10 июль куни Жарқўрғон туман Маъмурий суди раисининг «Нексия-3» русумдаги 307 VAA давлат рақамли хизмат машинаси «Янгиобод» маҳалласи, Махтумқули кўчаси, М-41 халқаро «Термиз-Душанбе» йўлига қўйилган блокпостга ушбу йўлнинг Жарқўрғон марказидан чиқиш йўналиши бўйича қарама-қарши йўналишда, йўл қоидасини бузган ҳолда, навбатсиз ўтиб кетиш учун автомашинани бошқариб келган (Туман ҳокимлиги ҳолат акс этган видеони тақдим этган).

Натижада, туман марказидан чиқувчи ва халқаро юк ташувчи автотранспортлар йўлини тўсиб қўйган. Блокпостда турган масъул ички ишлар, миллий гвардия ходимлари туман Маъмурий суди раиси хизмат автомашинасининг ҳайдовчисига тушунтириш берган, яъни қарама-қарши йўналиш бўйича тирбандлик юзага келганлигини таъкидлаб, йўлни бўшатишини талаб қилган. Аммо, ушбу хизмат машинаси ҳайдовчиси ва автомашина ичида бўлган суд раиси бу талабга бўйсунмаган.

Шу вақтда туман ҳокими З.Давлатов, туман ИИБ бошлиғи ҳамда туман прокурори билан бирга ушбу ҳудудга карантин ҳолатини ўрганиш бўйича блокпостга келишган. Блокпостдаги масъул хизматчилар туман Маъмурий суди раисининг хизмат автомашинаси билан боғлиқ ҳолат бўйича туман ҳокимига мурожаат қилишган. Шундан кейин туман ҳокими ва ИИБ бошлиғи бориб тушунтириш бергандан сўнг, Маъмурий суд раиси хатосини тушуниб, орқага кетди.

Иккинчи ҳолат ҳам туман Жиноят суди раисининг хизмат автомашинаси иштирокида содир этилган. Бунда ҳам туман Жиноят суди раисининг хизмат автомашинаси ҳайдовчиси блокпост хизматчиларининг қонуний талабларини бажармаган.

Натижада, блокпост ҳудудида 15-20 дақиқа тирбандлик юзага келиб, шаҳардан чиқаётган автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтаб қолган. Хизмат автомашинаси ичида туман Жиноят суди раиси бўлмаган. Фақат ушбу хизмат автомашинаси ҳайдовчиси қонуний талабларга бўйсунмай, йўл ҳаракатида тирбандликни вужудга келтирган. Шу вақтда туман суди раиси ўз ишхонасида бўлган (буни туман Жиноят суди раиси тасдиқлаган).

Қонуний талабга бўйсунмаган ҳайдовчи блокпост масъуллари томонидан ҳолатга аниқлик киритиш учун туман ИИБга олиб борилган. Мазкур ҳолат давомида хизмат автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан ҳеч қандай куч ишлатилмаган. Тазйиқ ва калтаклаш ҳолатлари юз бермаган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу иккинчи ҳолат содир этилган вақтда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари воқеа жойига яқин манзилда фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича мулоқот олиб боришаётган бўлган.

Суд раиси хизмат автомашинасининг блокпостдан ўз навбатида ўтиб кетишига ҳеч бир масъул ходим тўсқинлик қилмаган. Фақат қонуний тартибда, ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиши зарурлиги, акс ҳолда қарама-қарши йўналишда тирбандлик вужудга келиши мумкинлиги тушунтирилган.

Шуни таъкидлаш жоиз: ҳар икки ҳолатда ҳам туман суди раислари хизмат автомашинасининг блокпост орқали ўтишига ҳеч ким тўсқинлик қилмаган. Бу борада блокпост хизматчилари ҳамда воқеанинг холис гувоҳларининг тушунтириш хатлари ва видеомурожаатлари мавжуд. Уларда ҳар бир фуқаро холисона муносабат билдирган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан белгиланган тартибда ўрганиш олиб борилаётир ва якуний хулоса Қонун доирасида адолатли берилишига ишончимиз комил», дейилади туман ҳокимлиги муносабатида.

Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилаётгани, текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олингани ҳақида маълум қилган эди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 191
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 120
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 197
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 108
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 99
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 9
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 229
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 74
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 81
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 112
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Бўлимлар