«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:23
ЎЗO‘Z

Тадқиқот: мактаблар қайта очилса, ўқувчилар асосий вирус тарқатувчи бўлмаслиги мумкин

13 июл, 23:44 2 769 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадқиқот: мактаблар қайта очилса, ўқувчилар асосий вирус тарқатувчи бўлмаслиги мумкин Германияда 2 минг нафар ўқувчи ва ўқитувчидан антитаналар учун тест олинди. Натижаларга кўра, уларнинг жуда камчилигида коронавирусга қарши антитаналар борлиги маълум бўлди. Бу эса мактаблар кўпчилик қўрққанидек вирус тарқатувчи асосий нуқталар бўлмаслигини кўрсатди.

Германия май ойидан бошлаб мактабларни очган бўлишига қарамай, параллел равишда ўқувчилар уйдаги кексалар ва ёши катта ўқувчилар, ходимлар учун вирус тарқатувчи манба бўлиши эҳтимоли ҳақида баҳслар давом этаётганди.

Reuters нашрининг ёзишича, Дрезден университети бу каби тахминларга аниқлик киритиш учун май ва июнь ойида Дрезден шаҳри, Баутцен ва Гёрлиц туманларидаги 14-18 ёш оралиғидаги 1,5 минг ўқувчидан ҳамда 13 мактабнинг 500 ўқувчисидан қон таҳлилларини олди.

Университет шифохонаси вакили Рейнхард Бернернинг таъкидлашича, тест қилинган 2 минг одамнинг фақат 12 нафарида антитаналар борлиги аниқланган. Ва тадқиқотнинг дастлабки натижалари коронавирус тарқалишида мактаб болаларининг асосий рол ўйнаши ҳақидаги тахминни йўққа чиқарган.

Бернернинг айтишига қараганда, болалар коронавирус тарқалишида ҳатто тормоз вазифасини ҳам бажариши мумкин. Мактаблар ҳам вирус тарқатишда етакчи ролни ўйнамайди, ҳатто хонадонларда ҳам вирус тарқалиши илгари кутилганидан камроқ тезликда экани кузатилмоқда.

Саксония таълим вазири Кристиан Пиварз тадқиқот штатдаги мактабларнинг ёзги таътилдан кейин, августда қайта очилиши мумкинлигини кўрсатаётганини маълум қилган. Бунда, албатта, ўқувчиларнинг маълум шароитда дарсларга қатнаши назорат қилинади. Жумладан, болалар мактабларда тиббий ниқобда бўлиши, ижтимоий масофа сақлаши керак бўлади.

Бернернинг қайд этишича, вирус тарқалиш тезлиги нисбатан паст бўлган Саксонияда ўқувчилар иштирокида ўтказилган бу тадқиқот Германиянинг бошқа ҳудудлари учун ҳам намуна бўла олади. Масалан, давлатнинг вирус тарқалиш тезлиги юқори бўлмаган бошқа ҳудудларида ҳам Саксония тадқиқоти асосида мактабларни қайта очиш мумкин.

Германияда 13 июль ҳолатига кўра, 200 минг 47 та коронавирусдан зарарланиш ва 9135 та ўлим ҳолати қайд этилган, ҳозиргача 185100 киши тузалган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 99
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 90
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар