«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2020, 19:58
ЎЗO‘Z

Бугун Тошкентда аҳоли орасида 240та янги ҳолат аниқланди

13 июл, 00:43 1 129 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун Тошкентда аҳоли орасида 240та янги ҳолат аниқланди 12 июль куни Ўзбекистонда 484та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 12997 ҳолат), 129 нафар бемор соғайди, 3 киши вафот этди. Шу вақтгача 7852 беморга жавоб берилган, 60 киши вафот этган, шифохоналарда 5085 нафар бемор даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 142 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 12 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12997 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 97 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун Ўзбекистонда жами 484та янги ҳолат қайд этилган. Шундан 219 нафари карантин муассасаларида, 265 нафари аҳоли орасида аниқланган.

Жами 5 ҳудудда - Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятидаги карантин маркази, Наманган, Самарқанд ва Андижон вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида аҳоли орасида жами 240 ҳолат аниқланган. Бу пандемия давридаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Наманган вилоятида аҳоли орасида 8 кишида, карантиндагилардан 17 кишида, Андижон вилоятида аҳоли орасида 17 кишида, карантиндагилардан 11 нафарида, Самарқандда эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида 17 кишида вирус аниқланган.

Шунингдек, хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 174 ҳолат аниқланди.

Ўлим (+3)
Бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар бемор вафот этди ва жами ўлимлар сони 60тага етди.

Тузалганлар (+129)
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 121 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, жами 129 нафар бемор тузалди. Шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 7852 нафарга етган.

Айни пайтда 5085 нафар бемор даволанмоқда, шундан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент ва Андижонда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди 12 июл, 17:53
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 12 мингдан ошди 11 июл, 00:29
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 12 мингга яқинлашмоқда 10 июл, 19:52
  • Тўрт ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди 10 июл, 11:18
  • Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд қайд этилди 07 июл, 00:35
  • Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 11та янги ҳолат аниқланди 11 июн, 23:44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тест синовлари қачон ва қай тартибда ўтади? 08 авг, 19:05 0
  • Бу йил ОТМ тўлов-контракт миқдори ўзгармайди 08 авг, 18:41 0
  • Бош вазир: «Яхши ҳам ОАВ, яхши ҳам блогерлар бор экан» 08 авг, 18:17 3
  • Бугун беморларнинг барчаси Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида аниқланди 08 авг, 17:53 1
  • Коронавирусга чалинганларда ўлим хавфи юқорилигини кўрсатувчи симптом топилди 08 авг, 17:30 5
  • Россияда мигрантлар учун талаб юқори бўлган касблар айтилди 08 авг, 17:07 4
  • "Толибон" қуролларни кимдан сотиб олишини маълум қилди 08 авг, 16:43 662
  • Германиялик экспертлар коронавирусга қарши курашда ҳамкорлик қилиш учун Ўзбекистонга келмоқда 08 авг, 16:19 185
  • Ўрта-махсус маълумотли йўл-патрул ходимларини олий маълумотлиларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда 08 авг, 15:53 324
  • Мутахассис нима учун тиббий ниқоб тақиш муҳимлигини тушунтирди (видео) 08 авг, 15:30 228
  • Коронавирусли беморларнинг аҳволини яхшилайдиган ягона омил айтилди 08 авг, 15:06 935
  • Aмaл тeгиб… 08 авг, 14:42 765
  • Бўлимлар