«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 07:17
ЎЗO‘Z

Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"

13 июл, 00:16 651 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик" "Металлург" ва "Суғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нима ҳам дейишим мумкин? Иккита ажойиб гол урдик ва дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олдик. "Суғдиёна" билан ўйинга жиддий тайёрлангандик. Ўзига ҳос марказий ўйин деса ҳам бўлади. Жиззах жамоаси яхши шаклланган, агрессив футбол кўрсатади. Таркибида маҳоратли футболчилар бор.

Ҳа, "Насаф" билан ўйиндан кейин бироз кайфиятимиз тушди. Муҳими бу ўйинга яхши тиклана олдик. Ҳа, бугун бироз хотиржам тўп тепдик. Майдон ҳолати ажойиб эди. Фақат майдонга чиқиб ютишимиз керак эди. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Муҳим ва зарур бўлган уч очкони қўлга киритганимиз билан болларни табриклайман.

Иккита ҳужумчи билан ўйнаганимиз нима билан боғлиқ? Ҳа, бугун шунақа форс-мажор ҳолатига тушиб қолдик. Саламат Қуттибоев эрталаб ўзини бироз ёмон ҳис қилди. Бошланғич таркибда шундай ўзгаришлар бўлиши рақиб учун кутилмаган ҳолат бўлган бўлиши мумкин.

Ўринбосарлар жамоаси? Мен бу ерда учинчи йил ишлашим. Ўринбосарлар жамоасидаги аксарият футболчилар асосий жамоа билан бирга шуғулланади. Йиғинларда, сафарларда биз билан бирга бўлишади. Уларни орасида 2000, 2001 йилда туғилган футболчилар ҳам бор. Ҳали мавсум узоқ. Орада юзага келга танаффусда селекция ишларини олиб борамиз. 2003 ва 2004 йилда туғилган ўйинчиларни ҳам жалб қиламиз.

Даврон Анваровни аввалги турларда ҳам майдонга туширмоқчи эдим. Уни дебюти муваффақиятли чиққани билан табриклайман",- дейди Андрей Шипилов.

Манба: championat.asia



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Андрей Шипилов: "Насаф"ни табриклайман, лекин дуранг адолатли натижа бўларди" 06 июл, 23:36
  • Андрей Шипилов: "Шаҳзод Убайдуллаев ҳали бор имкониятни намойиш этгани йўқ" 02 июл, 23:30
  • Андрей Шипилов: Бу мавсум жамоалар сони оширилган бўлса-да, ўтган йилги мавқеимизни сақлаб қолдик 01 дек, 18:43
  • Андрей Шипилов: "Бунёдкор"нинг асосий таркиби мен учун бироз кутилмаган ҳол бўлди" 18 авг, 20:15
  • Шота Арвеладзе: "Рақибга умуман имкон қолдирмадик" 16 мая, 22:53
  • Андрей Шипилов: "АГМКга қарши ўйинга бир ҳафта тайёрландик" 18 авг, 10:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бош мураббийлар чемпионатнинг марказлашган ҳолда давом эттирилишига қандай қарамоқда? 05 авг, 06:30 0
  • Мутахассис бир вақтда грипп ва коронавирусга чалиниш эҳтимоли мавжудлигини айтди 05 авг, 06:00 1
  • Коронавирусни даволашда қўлланилаётган дорилар рўйхати эълон қилинди 05 авг, 00:30 693
  • «COVID-19» беморлари касаллик даражасига кўра қайси шифохоналарга йўналтирилади? 05 авг, 00:13 344
  • Бугун мамлакатимизда 746 ҳолатда касаллик қайд этилди 04 авг, 23:54 410
  • ЎФА президенти ФИФА, ОФК ва Марказий Осиё минтақасидаги ассоциациялар президентлари билан онлайн мулоқот ўтказди 04 авг, 23:36 311
  • Терма жамоа йиғинини тарк этган 6 футболчи кимлар? 04 авг, 23:17 1 021
  • Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда маҳалла идораларининг иштироки кескин кучайтирилади 04 авг, 22:53 622
  • Интернетда Тошкентдаги қўшнилар жанжали акс этган видео юзасидан ИИББ муносабат билдирди 04 авг, 22:30 576
  • «Қора ният» турк сериалининг янги мавсуми тизери эълон қилинди: Шаҳика қамоқда (видео) 04 авг, 22:07 442
  • Адебайор: «Реал» Роналдуни сотиб нимани йўқотганини яхши билади, бундай футболчилар 200 йилда бир марта пайдо бўлади 04 авг, 21:43 617
  • Москвада Lada 4х4 модели ғилдираклар устидаги уйга айлантирилди (фото) 04 авг, 21:21 688
  • Бўлимлар