«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 08:05
ЎЗO‘Z

Дам олиш кунлари ҳарорат пасайиши кутилмоқда

10 июл, 18:50 3 052 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дам олиш кунлари ҳарорат пасайиши кутилмоқда Шарқий Қозоғистондан кираётган бироз салқин ҳаво оқими Ўзбекистонда кундузги ҳароратнинг пасайишига олиб келди. Дам олиш кунлари ҳарорат сақланиб туради.

Шанба куни Ўзбекистонда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ўзгидромет хабарига кўра, Шарқий Қозоғистондан кираётган бироз салқин ҳаво оқими Ўзбекистонда кундузги ҳароратнинг пасайишига олиб келди.

Ҳафта охирида кундузи ҳаво ҳарорати 32–35 даражани, Республика шимоли, жануби ва чўл зонасида эса 37–39 даражани ташкил қилади. Тунги ҳарорат 19–24 даража атрофида сақланиб қолади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метрга кучайиши мумкин.

Якшанба куни Ўзбекистоннинг текислик ҳудудида об-ҳаво қуруқ ва очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғли туманларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Нисбатан салқин ҳаво оқими таъсири якшанба куни ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 19–24 даража атрофида, кундузи 32–37 даража бўлади, мамлакат жануби ва чўл зонасида 39 даражагача исийди. Синоптиклар бундай ҳароратлар куннинг иқлимий меъёрларига яқинлигини таъкидлашган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 252
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 3
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 93
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 144
  • Бўлимлар