«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:32
ЎЗO‘Z

Мутахассислардан сутни косметик восита сифатида ишлатиш бўйича тавсиялар

09 июл, 11:58 3 062 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мутахассислардан сутни косметик восита сифатида ишлатиш бўйича тавсиялар Фото: Cosmopolitan
Сут маҳсулотларининг керагидан ортиқ истеъмоли юзда ҳуснбузар ва тошмалар пайдо бўлишига олиб келади, аммо меъёрни билиш соғлиқ учун фойдали. Тери ва сочларни парвариш қилиш бўйича мутахассис Ребекка Форкастнинг таъкидлашига қараганда, сут тери ва сочга ижобий таъсир кўрсатади.

«Бувиларимиз кальций, оқсил ва витаминлар ҳақида билмаган бўлсалар-да, сутли ванна қабул қилган, сочларини ювган ва ушбу маҳсулотни абадий ёшлик сири деб билган».

Стилист Ричард Мэриннинг айтишича, у мижозларига сочларини сут билан ювишни тавсия қилган. Унга амал қилганлар сочларини силлиқ ва ялтираганини билдирган. Ушбу натижани қуйидаги боғлиқлик асосида тушуниш мумкин: кератиндан ташкил топган соч толалари бу оқсил демак, шунинг сингари сутда ҳам оқсил миқдори кўп бўлади. Сутда соч ювилганда соч бўялиши, дазмол қилиниши ва бошқалар натижасида юзага келган бўшлиқларни оқсил билан тўлдиради.

Шу сабаб ҳам соч учун сутли ниқоблар қилишни унутмаслик керак. Бундай ниқоб бош териси, сочлар мустаҳкамлиги ва эластиклигига фойда беради. Энг оддий қилиниши мумкин бўлган ниқоб сут ёки қатиқни ювилмаган сочга суртиш, шундан кейин бош терисини уқалаш ҳисобланади. Бошни целлофан ҳамда унинг устидан сочиқ билан ўраб, 30 дақиқадан кейин ювиб ташлаш керак.

Жинжер Кинг — кимёгар, косметик воситалар ишлаб чиқарувчи: «Альфагидроксикислотага бой ҳисобланган сут терининг ўлик ҳужайралар қатламини йўқ қилиб, уни текислаш, рангини яхшилаш, ажинларни камайтириш хусусиятига эга. Макияжни тозалагандан кейин юзингизни сут билан ювишни тавсия қиламан».

Дерматолог Эми Бродскининг айтишича, энг яхши табиий ингредиентлардан бири бўлган сут қуруқ ва сувсизланган тери учун айни муддао. У терини юмшатиш, текислаш ва тинчлантириш хусусиятига эга. Шу сабаб ҳам Эми беморларга муолажа сифатида сутли маҳсулотлар: сметанадан тайёрланган ниқоб, сут билан юзни ювиш, йогурт ва мевалардан қўшиб тоник коктейл тайёрлашни тавсия қилади. Натижа эса кимёвий моддалар қўшилган воситалар ишлатилганидан кўра ижобий бўлади.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 96
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 260
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 171
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 383
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар