«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 20:30
ЎЗO‘Z

Шомуродовни чорлаётган жамоа келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида ўйнайди

09 июл, 06:30 3 066 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шомуродовни чорлаётган жамоа келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида ўйнайди Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни трансфери бўйича “Ростов”га сўров юборган Бельгиянинг “Гент” жамоаси келаси йили УЕФА Чемпионлар лигасида ўйнайди.

Жорий мавсумда Бельгия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли муддатидан олдин якунланди. 29-тур якунларига кўра, 70 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турган “Брюгге” чемпион деб эълон қилинди.

Бу “Брюгге” жамоаси тарихидаги 16-чемпионлик бўлди. Мазкур жамоа келаси мавсумда Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шомуродовни таклиф қилаётган “Гент” жамоаси Бельгия чемпионати тўхтатилган паллада 55 очко билан иккинчи ўринда бораётган эди. Учинчи ўриндаги “Шарлеруа”ни бир, тўртинчи поғонадаги “Антверпен”ни икки очкога ортда қолдирган “Гент” вице-чемпион, деб эълон қилинди. Шу тариқа, бу клуб вакиллари янги мавсумда Чемпонлар лигаси саралашининг 3-босқичида қатнашадиган бўлди.

Қарийб 120 йиллик тарихга эга бўлган “Гент” клуби 30 йилдан буён мамлакат чемпионатининг юқори лигасида иштирок этиб келмоқда. Гент шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган жамоа уч маротаба Бельгия кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, беш йил муқаддам “Гент” мамлакат чемпионатида ғолиб чиққан ва Суперкубокни қўлга киритган.

“Гент” Бельгиянинг энг учли жамоаларидан бири сифатида УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси каби нуфузли турнирларда иштирок этиб келади.

Ҳозирча, “Ростов” клуби ва ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг ўзи “Гент” клуби таклифига расман муносабат билдиргани йўқ. Шомуродовнинг бир неча маротаба Европанинг кучли чемпионатларида ўйнаш истаги борлигини билдирган. “Ростов” тўпурарига Германия Бундеслигасидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида маълумотлар бор. Европала ёзги трансферлар яқинлашгани сари бундай чорловлар кўп бўлиши кутилмоқда.

Элдор Шомуродов учун жорий мавсум муваффақиятли ўтмоқда. У 11 та гол уриб, олти марта жамоадошларини голли пас билан таъминлади.

Манба: Sports.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 50
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 94
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 22
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 157
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 146
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 184
  • Бўлимлар