«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:12
ЎЗO‘Z

Aждарҳо ошхонаси: Брюс Ли риоя қилган 8 та овқатланиш қоидаси

05 июл, 07:30 4 427 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Aждарҳо ошхонаси: Брюс Ли риоя қилган 8 та овқатланиш қоидаси Муваффақиятга эришишда жангчининг қатъий рациони муҳим роль ўйнади.
Брюс Ли идеал танага эга эди: мушаклар ва, афтидан, тери остида бир томчи ёғ йўқ эди. Хитой жанг санъатининг буюк устаси қаттиқ машқлар ва қатъий овқатланиш режаси туфайли бу натижага эришди.

Вақт ўтиши билан Ли хитой таомлари ва бодибилдинг журналларидан рецептлар билан тажриба ўтказиб, ўз диетасини ишлаб чиқди.
Сиз билан Голливуд афсонасининг парҳезни тузиш қоидалари билан ўртоқлашамиз.

1-қоида. Ҳамирли таомга йўқ денг
Жангчи «озиқ-овқат фалсафаси»нинг бир қисми бу организм ва тана шаклига салбий таъсир кўрсатадиган «бўш» калорияларни киритмаслик. Aлбатта, Ли баъзида ўзига ун маҳсулотлари истеъмолига рухсат берган, лекин у буни жуда камдан-кам ҳолларда ва кўпинча эгаларидан бош тортиш мумкин бўлмаган меҳмондорчиликда қилган.

2-қоида. Минимал сут маҳсулотлари
Aйтишларича, Брюс Ли ҳеч қандай сут маҳсулотларини истеъмол қилмаган ва оқсилли коктейлларда сутнинг ўрнига қуруқ сутдан фойдаланган.

3-қоида. Порцияларни камроқ қилинг, лекин тез-тез овқатланинг
Ушбу маслаҳат актёр билан бирга кўплаб диетологлар томонидан берилади. Қачонки, кам ва тез-тез овқат истеъмол қилсангиз, тана ёғларни захирага олиб қўйишга улгурмайди. Брюс кунига беш марта овқатланиб, овқатланиш оралиғида меваллар еган.

4-қоида. Оқсилли коктейль истеъмол қилинг
Ли коктейллар билан тажриба ўтказган, чунки у уларни жуда яхши кўрар эди. Унинг ичимликларининг асосини доимо сут кукуни, тухум, арахис ёғи, банан, пиво ачитқиси ва униб чиққан буғдой эгаллаган.

5-қоида. Озиқ-овқат қўшимчаларидан сақланманг
Жангчининг менюсида ҳар доим C ва Е витаминлари, асал гулчанги, наъматак сиропи, ацерол ва лецитин бўлган. Aммо озуқавий қўшимчалар тўплами индивидуалдир, шунинг учун уларни сотиб олишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиб, танангизда нима етишмаётганини билиб олишингиз керак.

6-қоида. Aсал ва женьшень истеъмол қилинг
Брюс Ли ушбу маҳсулотларни танани витаминлар билан тўлдириш учун истеъмол қилган. Асал ва женьшень иммунитетни сақлаш учун жуда фойдали ва ҳозир ҳам жуда долзарбдир.

7-қоида. Углеводлар ҳақида унутманг!
Углеводлар универсал энергия манбайи. Машғулот давомида танамиздан кўп куч ва ресурс талаб қилинади. Шунинг учун уларни тўлдириш керак.

8-қоида. Хитой ошхонасини кўриб чиқинг
Бу, албатта, индивидуал масала, лекин Голливуд юлдузининг сўзларига кўра, Хитой ошхонасида оқсилга бой фойдали овқатлар кўп. Масалан, тофу пишлоғи. Бу борада Брюснинг фикри асоссиз, деёлмаймиз.

Манба: xs.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 52
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 231
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 134
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 233
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 355
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар