«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 05:03
ЎЗO‘Z

Тергов департаменти Асакада содир бўлган пичоқбозлик ҳолати бўйича маълумот берди

03 июл, 13:10 3 090 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тергов департаменти Асакада содир бўлган пичоқбозлик ҳолати бўйича маълумот берди 2020 йилнинг 22 июнь куни соат 10:00да 25 ёшли С.Н. Андижон вилояти Асака тумани Беруний МФЙ ҳудудида жойлашган “Султон Сарой” кафеси олдида таниши 25 ёшли Д.О.га таниш қизга нима учун қўнғироқ қилганлигини сўраб, у билан ўзаро жанжаллашган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жанжал вақтида С.Н. ёнида бўлган хўжалик пичоғи билан Д.О.нинг ўнг орқа кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат Асака тумани ИИБнинг жиноят ҳақидаги ҳодиса ва хабарлар рўйхатидан ўтказилиб, ҳодиса жойига туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиққан, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида С.Н.дан бир дона хўжалик пичоғи ҳамда Д.О.нинг ҳодиса вақтида эгнида бўлган устки кийимлари холислар иштирокида баённома орқали олинган.

Судга оид экспертиза хулосасига кўра, Д.О. «ўртача» оғир турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (баданга ўртача оғир шикаст етказиб, совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) қўллаш билан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. С.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 526
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 75
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 349
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар