«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2020, 08:16
ЎЗO‘Z

Навбаҳор туманида маҳкумлар жазодан озод қилинди

02 июл, 21:09 982 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Навбаҳор туманида маҳкумлар жазодан озод қилинди Куни кеча, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев, одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида, “Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби!” – дея таъкидлаб ўтди.

Бугунги кунда судлар томонидан, озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа жазоларни ўтаётган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик принципига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроқ турдаги жазога алмаштириб, бу тоифадаги ишларни ўз вақтида, қонуний ва адолатли кўрилаётгани аҳамиятли ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак.

Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида 2020 йил 29 июнь куни ўтказилган суд мажлисида, 4 нафар маҳкумларга нисбатан Навбаҳор туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Жумладан, маҳкум Ж.К. ўтаб келаётган озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган муддати, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб жазо енгиллаштирилди, шунингдек, маҳкум Ш.Х. озодликдан чеклаш, Н.Х. муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва Т.М. ахлоқ тузатиш ишлари жазоларидан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор
туман судининг архивариуси
Ш.Тўрақулов




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда маҳкумларнинг жазоси енгиллаштирилди 19 июн, 13:25
  • Маҳкумларга инсонпарварлик тамойили қўлланди 04 июн, 21:27
  • Конимех туман суди икки нафар маҳкумни муддатидан аввал озодликка чиқарди 22 мая, 13:00
  • Маҳкума аёл жазодан озод қилинди 14 мая, 21:16
  • Жазодан ёшлар ҳам озод қилинди 24 апр, 13:05
  • Вояга етмаганларнинг жавобгарлиги 20 апр, 14:39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эҳтиёт бўлинг! Telegram’да фирибгарлар пайдо бўлди! 08 авг, 07:55 14
  • ЕЧЛ. "Ман Сити" "Реал"ни ишончли тарзда мағлуб этди ва чорак финалга чиқди 08 авг, 07:26 35
  • ЕЧЛ. Роналдунинг голлари "Ювентус"ни қутқариб қола олмади (видео) 08 авг, 07:00 84
  • Рамзон Қодировнинг даромади бир йилда қарийб 20 бараварга ошди 08 авг, 06:30 362
  • "Зенит" Россия Суперкубогини қўлга киритди 08 авг, 00:41 226
  • ССВ: Коронавирус беморларини шифохонадан ташқарида даволаган тиббиёт ходимлари жавобгарликка тортилади 08 авг, 00:30 351
  • Сайёрадаги энг совуқ жой 17 йиллик излашлардан кейин топилди 07 авг, 23:56 1 042
  • Ўзбекистонда 8-9 август кунлари кучайтирилган карантин режими амал қилади 07 авг, 23:33 899
  • Юқори қон босимини туширишнинг энг яхши чоралари 07 авг, 23:17 1 151
  • Карпин: Шомуродовга хориждан аниқ таклифлар бор 07 авг, 22:53 919
  • «Таклифларимиз Россия томонидан рад этилди» - Абдулазиз Комилов меҳнат муҳожирлари муаммолари ҳақида гапирди 07 авг, 22:30 1 973
  • Олимлар коронавирусга қарши спрей кўринишидаги вакцина яратди 07 авг, 22:07 1 253
  • Бўлимлар