«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2020, 20:00
ЎЗO‘Z

Америкаликлар йўлларда ўлим ҳолатини камайтириш усулини ўйлаб топди

02 июл, 16:23 1 375 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америкаликлар йўлларда ўлим ҳолатини камайтириш усулини ўйлаб топди Фото: Motor
Мутахассисларнинг таъкидлашича, замонавий автомобиллардаги хавфсизлик тизимлари йўлларда юзага келадиган ўлим ҳолатларини сезиларли даражада камайтиришга қодир, шу сабабли уларни мажбурий этиб белгилаш керак, деб хабар беради Motor.

2019 йилда АҚШда 37 800 киши йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган. Consumer Reports нашрининг таъкидлашича, америкаликлар йўллардаги ўлим кўрсаткичини икки баробарга камайтириш усулини ўйлаб топган — барча янги автомобилларга замонавий хавфсизлик тизимини қонунчилик тартибида мажбурий қилиб қўйиш.

«Барча учун хавфсизликни таъминлаш ўрнига, автомобиль ишлаб чиқарувчилар истеъмолчиларга машиналарнинг ҳаётий функцияларини ўрганиш ва қўшимча ҳақ тўлаш мажбуриятини юклайди», — дейди Consumer Reports хавфсизлик менежери Уильям Уоллес.

Нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, фавқулодда автоматик тормозланиш, белгиланган йўналиш чизиғидан чиқиб кетишда ва «кўринмас зоналар»да огоҳлантирувчи тизимлар барча янги автомобиллар учун стандарт этиб белгиланса, ҳар йили 11 800 кишининг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Бундан ташқари, агарда барча янги автомобиллар маст ҳолатда бошқаришни тақиқловчи технология билан жиҳозланса 3700-7400 кишининг, автомобиллар ўртасидаги маълумотлар аламашинуви технологияси эса камида 1300 кишининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилда жами 6 миллиондан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилган. Оқибатда 8588 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 7943 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2096 нафар шахс ҳалок бўлган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • БМТ бош котиби коронавирус сабабли дунёдаги барча низоларни тўхтатишга чақирди 23 мар, 23:30
  • «Jip-Tral» чемпионатида спортчи жарликка қулаб, вафот этди (видео) 02 апр, 17:50
  • Болакай турмага қилинган саёҳати давомида ногаҳон отасини учратди 10 сен, 21:55
  • Энг кекса мушук 22 июн, 15:53
  • Эронда иккита террорчилик гуруҳи зарарсизлантирилди 22 ноя, 18:12
  • Мьянмада ер кўчиши натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди 22 ноя, 11:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тест синовлари қачон ва қай тартибда ўтади? 08 авг, 19:05 103
  • Бу йил ОТМ тўлов-контракт миқдори ўзгармайди 08 авг, 18:41 112
  • Бош вазир: «Яхши ҳам ОАВ, яхши ҳам блогерлар бор экан» 08 авг, 18:17 295
  • Бугун беморларнинг барчаси Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида аниқланди 08 авг, 17:53 455
  • Коронавирусга чалинганларда ўлим хавфи юқорилигини кўрсатувчи симптом топилди 08 авг, 17:30 503
  • Россияда мигрантлар учун талаб юқори бўлган касблар айтилди 08 авг, 17:07 516
  • "Толибон" қуролларни кимдан сотиб олишини маълум қилди 08 авг, 16:43 1 325
  • Германиялик экспертлар коронавирусга қарши курашда ҳамкорлик қилиш учун Ўзбекистонга келмоқда 08 авг, 16:19 294
  • Ўрта-махсус маълумотли йўл-патрул ходимларини олий маълумотлиларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда 08 авг, 15:53 465
  • Мутахассис нима учун тиббий ниқоб тақиш муҳимлигини тушунтирди (видео) 08 авг, 15:30 310
  • Коронавирусли беморларнинг аҳволини яхшилайдиган ягона омил айтилди 08 авг, 15:06 1 275
  • Aмaл тeгиб… 08 авг, 14:42 974
  • Бўлимлар